МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ МУМКИНМИ?

Жорий йилнинг 10 январь куни туман ҳокимлигида туман ҳокими Шерзод Қудратов иштирокида туманда маҳаллий бюджет имкониятларини кенгайтириш борасидаги ишлар хусусида матбуот анжумани ўтказилди.
   Туман ҳокимлиги, тегишли соҳа мутасаддилари, журналист ва блогерлар иштирок этган ушбу матбуот анжуманида туман ҳокими Шерзод Қудратов туманнинг маҳаллий бюджетига 2021 йилда тушумлар ҳолати ҳамда 2022 йилги режалар хусусида қисқача маълумот берди. 
    2021 йилда туманнинг Давлат бюджети даромадларига тушум режаси 110,3 млрд.сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 119,8 млрд.сўм тушурилган ва режа 109,0 фоизга (9,5 млрд.сўм ортириб) бажарилган. 
  Шунингдек, 2021 йилда маҳаллий бюджет даромадларига 58,7 млрд. сўм режа топшириқ белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 68,4 млрд. сўм тушурилди ва белгиланган режа 117,0 фоизга (8,7 млрд.сўм орттириб) бажарилди.
  Туман бюджетининг жами даромадлари режаси умумий тарзда бажарилган бўлсада, солиқ турлари бўйича мавжуд манбааларнинг 4 туридан жами 1,9 млрд сўмга бажарилмасдан қолди. Жумладан:
- тадбиркорлардан ўндириладиган қатъий белгиланган солиқ туридан 499,3 млн. сўм;
- айланмадан олинадиган солиқ 359,6 млн. сўм;
- юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан 522,9 млн.сўм;
- жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан 578,2 млн.сўм маблағлар тушурилмасдан қолди.
2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида:
Жорий йилда Давлат бюджети даромадларига 92,3 млрд.сўм тушум тушурилиши режалаштирилган. Шунингдек, 2022 йилда қўшимча манбалар ҳисобидан 7,8 млрд.сўм тушурилиши кутилмоқда. 
2022 йилда маҳаллий бюджет даромадларининг ортириб бажарилган қисми:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарорига асосан "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш учун Халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг розилиги билан  15 фоиздан жами 45 фоизи;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан "Open budjet" дастури орқали фуқароларнинг ташаббусларига асосланиб 30 фоизи;
- туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларига қолган 25 фоизи йўналтирилади.
  Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди.
  Ўз мухбиримиз.