ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ТУМАН САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҚДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИГА ЎТКАЗИЛГАН САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи  7-Галаравот, 23-Кумушкент ва 26-Навоий сайлов округлари комиссияларининг баённомаларига асосан ҳамда Ўзбе- кистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 96-моддаларига биноан туман сайлов комиссияси
Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:
1.  Халқ депутатлари туман Кенгашига 2021 йил 20 июнда ўтказилган депутат сайловларида 50 фоиздан юқори овоз олган қуйидаги номзодлар туман Кенгаши депутати этиб сайланган деб ҳисоблансин, сайланган депутатлар рўйхати қарорга асосан илова қилинади. 
2.  Депутат этиб сайланганлар депутатлик рўйхатига олинсин ва уларга депутатлик гувоҳномаси берилсин.
3.  Туман сайлов комиссиясининг ушбу қарори маҳаллий матбуотда эълон қилинсин.
Туман сайлов комиссияси 
раиси:                    М.МУСАЕВ.
2021 йил 20 июнь  
ДЕПУТАТЛАР САЙЛАНДИ
Ўтган якшанба куни  туманимизнинг учта сайлов округида туман кенгаши депутатлигига сайловлар ўтказилди. Сайлов якунларига кўра 7-Галаравот сайлов округи бўйича Ўзбекистон Экологик партиясидан Шуҳрат Фарҳодович Эргашев, 23-Кумушкент сайлов округи бўйича Ўзбекистон Экологик партиясидан Дониёр Мардонқулович Исломов ва 26-Навоий сайлов округи бўйича Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан Тоҳиржон Абдуллаевич Қосимов сайландилар. Янги сайланган депутатларни қутлаган ҳолда уларнинг келгусидаги барча ишларига омад тилаймиз.