САНЪАТ ФИДОЙИСИ ЭДИ

Туман маданият ва санъат соҳаси оғир жудоликка учради. Мумтоз қўшиқларимизнинг моҳир ижрочиси, такрорланмас ҳофиз, ташкилотчи ва камтарин инсон Отақул Ҳасанов жорий йилнинг 9-сентябрь куни вафот этди.

Отақул Ҳасанов 1959 йил 6 сентябрда Суғончи қишлоғида туғилди. Шу  қишлоқдаги 6-ўрта мактабда таълим олди. Ёшлигидан санъаткор бўлишни орзу қилганлиги боис билим масканини битиргач, Самарқанд  Давлат педагогика институтининг мусиқа факультетига ҳужжатларини топширди. Кириш  имтиҳонларидан муваффиқиятли ўтгач, талаба бўлди. 1980 йилда  институтни аъло баҳоларга битиргач, меҳнат  фаолиятини ўзи  туғилиб ўсган қишлоқдаги 6-ўрта мактабида мусиқа ўқитувчисидан бошлади. Кўп йиллар давомида  бу ерда фаолият кўрсатиб, ёшларга чуқур билим бериб, уларни мусиқага ошно этди.

Ўз соҳасини чуқур билимдони бўлган бу инсонни 2013 йилда Иштихон туманидаги маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли 3-сон махсус  кўзи ожизлар маданият уйи директорлигига таклиф этишди. Шундан кейинги йилларда у туманимизга келиб, туман маданият бўлимига  қарашли  ва 2-сон маданият ва дам олиш маркази директори, 2017-2019 йилларда  туман маданият бўлимининг мудири, мудир ўринбосари, 14-сон болалар мусиқа мактабида ўқитувчи сифатида самарали фаолият кўрсатди.  Қаерда ишламасин ўзининг  ҳалол меҳнати ва фидойилиги билан элда ҳурмат топди. Унинг ўнлаб юзлаб шогирдлари санъат соҳасида устозларининг ишини давом эттиришмоқда.

Меҳрибон ота, садоқатли дўст, ташаббускор раҳбар ва беназир ҳофиз Отақул Ҳасановнинг ёрқин хотираси қалбимизда  мангу яшайди.

ТУМАН МАДАНИЯТ БЎЛИМИ.

Мавзуга оид: