“ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ” мусобақаси ўтказилди


30-31 октябрь кунлари Болалар-ўсмирлар спорт мактабида волейбол буйича “ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ” мусобақаси бўлиб ўтди.     Мусобақада туман корхона ва ташкилотлари ҳамда Ургут тумани жамоалари иштирок этишди. Якуний натижаларга кўра "Пичоқчи" МФЙ жамоаси 1-ўринни эгаллаб, “ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ” соҳиби бўлди. 2-ўрин "Мустақиллик" МФЙ жамоасига, 3-ўрин "Олчинтепа" МФЙ жамоасига насиб этди.

     Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ғолиб ва совриндорларга туман хокимлиги ва ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда номинациялар бўйича жамоаларга эсдалик совғалари топширилди.


Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати