ЁШЛАР БАРЧА ЖАБҲАДА ФАОЛ

Бутун мамлакатимиз бўйлаб энг улуғ, энг азиз байрамларимиздан бири бўлган Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёналари тобора яқинлашиб келмоқда. Ўзбекистонликман, деган ҳар бир кишининг қалбида шу азиз Ватанимиздан, мусаффо осмон ва осуда, тинч ҳаётимиздан шукроналик ҳисси барқ ураётганлиги айни ҳақиқатдир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, аёллар, ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлаш зарурати бўлган қатламига давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинганлиги ҳам фикримизнинг исботидир. 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарорига асосан "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши ташкил этилган. Бугунги кунда тумандаги "Ёшлар дафтари"га жами 3 258 нафар ёшлар киритилган бўлиб, уларнинг 3 184 нафари (97.7%) дафтардан чиқарилган. Бугунга кунга қадар жами 725 нафар ёшларга 909,203 млн. сўм маблағлар сарфланиб, иқтисодий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек,  "Ёшлар дафтари"га киритилган: 
- 367 нафари доимий ишга жойлаштирилди;
- 1770 нафар ёшларга 531 га ер ажратилди;
- 157 нафар касб-ҳунарга ўқитилди;
- 610 нафари тадбиркорлик сабоқларига ўқитилиб, сертификат берилди;
-  510 нафарига 11 585.1 млрд. сўм кредит ажратилди.
Президентимизнинг  жорий йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ўтказилган 20-сонли йиғилиш баёнининг 80-бандига асосан умумтаълим мактабларини битириб, меҳнат бозорига кириб келадиган 1639 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш режа кўрсатгичлари ишлаб чиқилди. Унга асосан: 
- 372 нафар ёшларни бўш иш ўринларига жойлаштириш; 
- 785 нафар ёшларни "1+1" дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириш;
- 241 нафар ёшларни кредит ажратиш ор-қали тадбиркорликка жалб қилиш;
- 241 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Ёшлар муаммолари ва мурожаатлари билан ишлашнинг янгича механизми жорий этилиб, ёшларга "ёшлар дафтари.уз" электрон платформаси орқали онлайн ариза қолдириш ва муаммоси ечилганлиги тўғрисида маълумот олиш имконияти яратилди. Бугунги кунга қадар "Ёшлар дафтари"га кириш учун туман бўйича жами 8 та онлайн мурожаатлар келиб тушди. Ушбу аризаларнинг 4 таси (50%) тасдиқланган, 4 таси (50%) рад этилган.
Туманимиз ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасида 5 йўналиш бўйича инвентарь, жиҳозлар ва жамланмалар учун жами 569 млн. сўм маблағлар ажратилди. Натижада жами 102 та тўгараклар ташкил этилиб, 1506 нафар ёшлар қамраб олинди.
Шуни алоҳида эътироф этиш лозимки, "Ёшлар дафтари" - имкониятлар дафтаридир. Рўйхатга олинган ҳар бир ёшнинг муаммоси - бизнинг муаммомиз ҳисобланади. Келажагимиз ворислари бўлган ёшларнинг муаммоларига ечим топиш, қўллаб-қувватлаш борасида бор имкониятларни ишга солиш эса бизнинг муқаддас вазифамиз ҳисобланади.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан туманимиз аҳлини, ёш йигит-қизларимизни самимий муборакбод этар эканман, уларнинг келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилаб қоламан. 
Азиз ёшлар, туманимиз, она юртимиз тараққиётининг барча жабҳаларида фаол иштирок этишдек эзгу мақсад йўлида асло ҳориманг!    

М.Мусаев,

Ёшлар ишлари агентлиги

 туман бўлими раҳбари.

Мавзуга оид: