ДОЛЗАРБ МАВЗУДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни туман ҳокимлигида туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мудири Эркин Аҳмедов ҳамда бир гуруҳ масъул ходимлар иштирокида "Оқдарё туман СЭО ва ЖС бўлими томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида туманда амалга оширилган ишлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 
Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида 209 та текшириш ўтказилган бўлиб, шундан 113 таси бюджет ташкилотларида, 96 таси хўжалик юритувчи субъектларда олиб борилган. Бюджет ташкилотларида олиб борилган 113 та текширишлар жараёнида 99 та шахсга нисбатан МЖтК 53-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 98.790.000 сўм миқдорда жарима қарорлари чиқарилди ва 67.970.000 сўм миқдорда жарималар ундирилди. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан олиб борилган ишлар билан бир қаторда ҳали бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳамда ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. 
Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ижтимоий тармоқ вакиллари иштирок этган ушбу матбуот анжуманида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган туманда махсус чиқиндихонанинг мавжуд эмаслиги, хизмат кўрсатиш шахобчалари ва бошқа тадбиркорлик суъектларида учраб турадиган айрим муаммоларни бартараф этишда доимий равишда фаолият юритувчи жамоатчилик комиссияларини ташкил этиш зарурлиги масалалари алоҳида таъкидлаб ўтилди. 
Тадбирда туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлигини сақлаш бўлимининг масъуллари томонидан журналистларнинг соҳага оид берилган барча саволларига  батафсил жавоблар берилди.
Ўз мухбиримиз.