Тайинлов
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ТУМАН КЕНГАШИ РАИСИ ТАЙИНЛАНДИ
Туман ҳокимлиги мажлислар залида ёшлар иттифоқи раҳбарлари билан фаол ёшлар иштирокида тайинлов тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят бўлими вакиллари, туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмонов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи М.Мусаев сўзга чиқишди. Нотиқлар ўз сўзларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги самарали ишлари ҳамда ҳозирги кунга қадар ёшлар ташкилоти раиси вазифасини бажарувчиси Алихон Мажидов ҳақида тўхталиб, ёшлар билан ишлаш борасидаги лидерлик қобилиятларини эътироф билан тилга олишди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқдарё туман кенгаши раиси лавозимига Мажидов Алихон Абдували ўғли расман тайинланди.
Шунингдек, тадбирда сўз олган фаол ёшлар унинг келгусидаги фаолиятига омадлар тилашди.