Таълим дастурлари

ТАЪЛИМДА  “PISA” ХАЛҚАРО ДАСТУР ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

Ҳозирги вақтда умумтаълим мактаб-ларида “PISA” яъни, ўқувчиларнинг аниқ ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳолашга қаратилган халқаро баҳолаш дастури жорий этилмоқда. Мазкур “PISA” дастури орқали таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларда муносиб иштирок этиш кўзда тутилган. 

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 9 декабрь куни туман Халқ таълими бўлимига қарашли 41-сонли таянч мактабида математика фанидан ўқув-амалий семинар ўтказилди. Семинарда ушбу мактабнинг математика фани ўқитувчиси Инобат Нуриддинова томонидан “PISA”  дастурлари асосида ўқувчилар билан очиқ дарс жараёни ўтказилди. Семинар давомида “PISA”  топшириқлари бўйича дарс вақтида қандай қўллаш услублари, шу билан бирга ўқувчиларнинг ўтилган мавзу бўйича амалий қўллаш каби тажрибалари кўрсатилиб, оммалаштирилди.

Мавзуга оид: