КАДАСТР ХИЗМАТИ СИЗНИ ҚОНИҚТИРАДИМИ?

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига туманимизда жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган кўчмас мулк объектлари сони жами 37974 та бўлиб, шундан жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулклар сони 36 840 та ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулклар сони 1044 тани ташкил этади. 
Мавжуд кўчмас мулкларни турлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, якка тартибдаги турар жойлар сони 32 140 та бўлиб, шундан, жисмоний шахсларга 32 110 та, юридик шахсларга 30 та тегишли ҳисобланади.
Шунингдек, аҳоли томонидан фойдаланиб келаётган томорқа ер участкалари жами сони 2704 та бўлиб, жисмоний шахсларга 2703 та, юридик шахсларга 1 та, хонадонлар жами сони 989 та бўлиб, жисмоний шахсларга 866  та, юридик шахсларга 123 та тегишли ҳисобланади.
Бундан ташқари, нотурар жой объектлари жами сони 2141 та бўлиб, уларнинг 1161 таси жисмоний шахсларга тегишли, 890  таси юридик шахсларга тегишлидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 535-сонли қарори талаблари асосида вилоят бўйича ўтган 2022 йил давомида хизмат кўрсатиш соҳасида Кадастр паспортини шакллантириш учун электрон тарзда вилоят давлат кадастр-лари палатасининг Оқдарё туман) филиалига юборилган ариза (буюртма)лар сони жами 2227 та бўлиб, шундан 1602 та аризалар ижобий якунланган ва 887 миллион 941минг 490  сўм миқдоридаги ишлар амалга оширилган. Шунингдек, тўлов жараёнидаги аризалар сони 46 тани ташкил этди. Келиб тушган ариза (буюртма)ларнинг 578 таси рад этилган.(2023 йил 1 январь ҳолатига) Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 71-сонли қарори талаблари асосида Самарқанд вилояти Оқдарё туманида ўтган 2022 йилда Оқдарё туман филиали томонидан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун "YERELEKT-RON" ахборот алмашинув тизимига жами 630 та (25.46 га) бўш ер  участкалари киритилган.
Аукцион савдоларига чиқариш учун "YERELEKT-RON" ахборот алмашинув тизимига киритилган жами 630 та (25.46 га)бўш ер   участкаларини фаолият йўналишлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак:
* маиший хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 24 та (1.61 га);
* савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун 247 та (2.41 га);
* ишлаб чиқариш соҳаси учун 98 та (5.45 га);
* бошқа мақсадларда 261 та (15.99 га)ни ташкил этди.
Шундан аукцион савдоларига чиқарилган ер участкалари сони 574 та (24.52 га) бўш ер участкаларининг бошланғич баҳоси 4 млрд. 320 млн. 273 минг 692 сўмни ташкил этди.
Аукцион савдоларида сотилган 138 та (13.04 га) ер майдонининг баҳоси 4 млрд. 250 млн. 311 минг 353 сўмга сотилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида Кўчмас мулк объектларига бўлган хуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Оқдарё туманида ўтган  2022 йил мобайнида жами 3391 та буюртмалар келиб тушган бўлиб, шундан 2586 та буюртма ижобий ҳал этилган. Шунингдек,  рад этилган буюртмалар сони 606 тани, ДХМ томонидан бекор қилинган буюртмалар сони 69 тани, тўлови кутилаётган буюртмалар сони 130 тани ташкил этди. (2023 йил 1 январь ҳолатига)
Юқоридаги кадастр хизматларини кўрсатиш жараёнида жами 1 млрд. 600 млн. 907 минг сўм миқдорида қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилган. Шундан: 
- Кадастр паспортини шакллантириш бўйича 887 миллион 469 минг сўм;
- Кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш буйича 665 миллион 486 минг сўм;
- ВМнинг 200-сонли Қарорлари бўйича 47 млн 952 минг сўм;
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 18 июль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган "Аҳоли хонадонларини маҳаллабай таҳлил қилиш, аввалдан фуқаронинг фойдаланишда бўлган якка тартибдаги уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ва кадастр ҳужжатига эга бўлмаган ҳамда уй-жойга эгалик ҳуқуқини эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплаш билан бирга электрон базага киритиш ишларини ташкил этиш бўйича устувор вазифалар тўғрисида"ги видеоселектор йиғилишининг 59-сон баёни 10-банди ижроси таъминлаш юзасидан бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан, туманда жами 27 минг 946 та давлат рўйхатидан ўтмаган объектлар аниқланган.
Ташкилотимиз томонидан 2023 йилнинг 4 январь ҳолатига 27 минг 932 та (100 %) мавжуд архив ҳужжатлари ўрганилиб чиқилди. Ушбу хатловда тўлиқ кўриб чиқилган объектлар сони 27 923 та (100 %) бўлиб, хатлов натижасида давлат рўйхатидан ўтиб, "Кўчмас Мулк-3" дастурига киритилган объектлар сони жами 1462 та (5.23%)ни шунингдек, хатлов жараёнида аниқланган ер ёки бинога нисбатан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд аммо давлат рўйхатидан ўтмаган объектлар сони вилоят бўйича жами 491 та (1.75 %) эканлиги ва ҳақиқатда умуман ҳужжатлари мавжуд бўлмаган объектлар сони 25 972 та (93 %)ни ташкил этиши аниқланди.
Шу ўринда фуқароларга кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса - кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт эканлигини, эслатиб ўтмоқчимиз.

Элёр ЖЎРАЕВ, 

Давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилоят бошқармаcи Оқдарё туман филиали бошлиғи.