Жўхорида олтин бор
Христофор Колумб Американи кашф этаркан, кўплаб экинлар қатори ҳиндулар маданий ҳаётидан муҳим ўрин эгаллаган жўхорини ҳам Европага олиб келади. Шу тариқа бугун маккажўхори дунёда энг кўп тарқалган маданий ўсимликлардан бирига айланади. У озиқ-овқат маҳсулоти, ҳайвонлар учун емиш, косметика воситалари ва ҳатто ёқилғи учун хомашё сифатида ҳам қўлланилади.
Жўхорининг фойдали хусусиятлари қадимдан маълум. Унда кальций, магний, фосфор, калий, натрий, темир, йод ва бошқа кўплаб микроэлементлар мавжуд. Инсон организми учун бундай фойдали маҳсулотни камдан-кам учратиш мумкин.
Маккажўхори доналарида ҳатто из миқдорда бўлса ҳам олтин бор. У организмнинг гормонал жараёнларида иштирок этади, шунингдек, иммун тизимига яхши таъсир ўтказади.
Маккажўхори ичаклар фаолиятини яхшилайди ва ич қотишининг олдини олади. Жигар касалликлари билан оғриган беморлар мунтазам равишда жўхори истеъмол қилса, сезиларли даражада енгилликни ҳис қилади. Бу маккажўхорининг сафро ҳайдовчи хусусиятга эга эканидан далолат беради.
Ҳали етилмаган жўхорини қайнатиб истеъмол қилиш кўпчиликка хуш ёқиши сир эмас. Лекин аксарият ҳолларда қайнатмани тўкиб юборамиз. Аслида мазкур қайнатмадан кунига бир стакандан ичиб турилса, организмда модда алмашинуви яхшиланади, буйракда йиғилган тошлар эрийди. Бу ошқозон ости бези касалликларига ҳам даво. Жўхори таркибидаги фойдали компонентлар юрак, қон-томир фаолиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Кўплаб фойдали хусусиятларни ўзида жамлаган бўлса-да, лекин жўхорини айрим ҳолатларда истеъмол қилиш тавсия этилмайди. У танадаги қон босими ортганида организмга акс таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, шифокорлар тана вазни кам одамларга жўхори ейишни маслаҳат бермайди. Шунингдек, ошқозон-ичак акти билан боғлиқ касалликлар даврида ҳам жўхори истеъмолидан сақланган маъқул. Мунтазам равишда жўхори истеъмол қилиш қоннинг қуюқлашишига олиб келади, пировардида томирларда тромбофилебит аломатлари ҳосил бўлиши мумкин.
Шунга қарамай, мунтазам маккажўхори истеъмоли танадаги ҳужайралар эрта қаришининг олдини олишга ёрдам беради. Айниқса, унинг таркибидаги компо- нентлар болаларнинг соғлом ўсиши ва фаол ҳаракатланишини таъминлайди. Одатда болалар ҳам жўхорини севиб истеъмол қилади, шу боис уларнинг овқатланиш рационига жўхорини қўшишни ҳам унутмаслик керак. Фақат уни бола 3-4 ёшга тўлганидан сўнг амалга ошириш тавсия этилади. Кекса ёшлилар ҳеч қандай хавотирсиз жўхори тановул қилишлари мумкин. Барчаси организмга фойда: юрак-қон томир тизими фаолияти яхшиланиб, холестерин миқдори камаяди. Бундан ташқари, жўхорининг кўриш қобилиятини яхшилаши кекса ёшлилар учун айни муддао.

М.АБДУЛЛАЕВ.
Мавзуга оид:
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00
Саломатлик
- 21 янв, 14:51