ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Яқинда  1-сектор раҳбари туман ҳокими Н.Сулаймонов раҳбарлигида сектор ҳудудидаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида "Пичоқчи"маҳалласида "Ёшлар ва иш берувчи тадбиркорлар учрашуви" ўтказилди. 

Тадбир давомида ўндан ортиқ ёшларнинг ишсизлик масаласи шу ернинг ўзида ҳал этилиб, иш берувчи тадбиркорларга бириктирилди. Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларнинг кредит масалалари банк ходимлари иштирокида ўрганилиб, қисқа фурсатда кредит маблағлари ажратиладиган бўлди. 

Шунингдек, туман ҳокимига "Пичоқчи" маҳалласида истиқомат қилувчи ташаббускор ёшлардан Ҳасан Асомов опаси Наргиза Қурбонова билан биргаликда ўз хонадонида автомобил ўриндиқларига чехол тикиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўяётганлиги ва тикув машиналари олиш учун кредит масаласида кўмак беришни сўраб мурожаат қилган эди. Шу куннинг ўзидаёқ туман ҳокими Н.Сулаймонов ёш тадбиркор мурожаатини жойига бориб ўрганди ва бўлажак тадбиркорга 50 миллион сўм кредит маблағи ажратиладиган бўлди.