янги тадбиркор
ЯНА БИР ОИЛАВИЙ КОРХОНА ИШГА ТУШИРИЛДИ
“Янгиравот-2” маҳалласининг Уклон қишлоғида замонавий маиший хизматлар биноси фойдаланишга топширилди. “HUSAYIN AL ANSORI” оилавий корхонаси раҳбари тадбиркор Дилрабо Махсумованинг 300 миллион ўз маблаҚи ҳисобидан қад ростлаган мазкур янги мажмуада замонавий гўзаллик салони, сартарошхона, ресторан, озиқ-овқат дўкони ҳамда “Оталар чойхонаси” фаолияти йўлга қўйилиб, 8 нафар ишчи доимий иш ўрни билан таъминланди.
23 декабрь куни туман ҳокими Нажмиддин Сулаймонов, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида янги бинонинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Йиғилганлар маиший хизмат кўрсатиш биносида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Мавзуга оид:

Хоким мурожаати
- 29 дек, 11:58