АЁЛГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Юртимизда аёл қадри, уларга бўлган ҳурмат-эътибор ошиб бормоқда. Аёлларнинг билими, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни ўқимишли ёки бирор бир ҳунар эгаси бўлишини таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан бир қатор ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Нега энди бутун эътибор айнан аёлларга? Нега уларни ўқимишли-ишли бўлиши шунчалик муҳим? Албатта ҳар бир даҳоларнинг ортида аёл, яъни уларнинг оналари туради. Ёш авлоднинг билимли, меҳнаткаш бўлиб етишиши албатта, бевосита уларнинг оналарга боғлиқ. 

2021 йилнинг июнь ойидан бошлаб Сабр марказининг қатор тренингларида эркин тингловчи сифатида иштирок этаман. Ўтган давр мобайнида уйда фарзанд тарбияси билан банд аёлларни иш билан таъминлаш, уларни ҳаётга бўлган қизишларини орттириш ва олдиларига катта мақсадлар қўйишида яқиндан ёрдам бериб келаётган қатор устозларнинг меҳнатига гувоҳ бўлиб келмоқдаман. Мана неча йилдирки, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан қатор аёлларимиз ҳунар ўрганиб ўз бизнесларини йўлга қўйиб келишмоқда. 

Шахсан ўзим Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш универстети талабаси ҳисоблансамда, дарсдан ташқари тикувчилик фаолияти билан шуғулланаман. 2023 йилда 8 ой мобайнида Россияда истиқомат қилдим. Ўша ерда ҳам устозларимиз Нурматова Норбуви, Ҳабибова Ҳилола опаларнинг ўгитларини доимо ёдимда тутдим. Ҳатто онам қатори аёлларнинг уй-рўзғор ишлари, фарзанд тарбиясидан ортиб ўз устида ишлашга бўлган иштиёқларини эслаб, мен ҳам белимни боғлаб ишга киришдим ва оила бюджетига ўз ҳиссамни қўшдим.  Ўз навбатида нафақат билим ва ҳунар, балки, соғлигимиз, руҳий ҳолатимиз билан жиддий қайғурадиган ана шундай маслаҳатгўйларимиз борлигидан жуда мамнунман. Даврамизга яна ҳам кўпроқ аёлларимизни қўшилиб, билмаганларини ўрганиб, билганларини ўргатиб ҳамжиҳатликда изланишларини хоҳлаб қоламиз.


Лобархон Мамадолиева.

Мавзуга оид: