Туман ҳокимининг қарори ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ, ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИ ВА КЎП КВАРТИРАЛИ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ 2021-2022-ЙИЛЛАР КУЗ-ҚИШ ДАВРИДА БАРҚАРОР ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги "Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида бар-қарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 576-сонли қарори ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2021 йил 19 октябрдаги 88-7-0-Қ/21-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Э.Ашуров, Б.Аролов, С.Луқмонов, Ю.Ўроқовалар), сектор раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар билан биргаликда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини қуйидагилардан бошласин:
Туман аҳолисини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этсин;
"Темир дафтар"га киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етка-зиб бериш ва болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;
Олис, бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда сел келиши оқибатида йўллар талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларга кўмир ва суюлтирилган газ ҳамда камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.
3. Қуйидагилар:
туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини ва кўп қаватли квартиралари турар-жой фондини 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага;
туман иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини ва кўп қаватли квартиралари турар-жой фондини 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби (кейинг ўринларда туман комиссияси) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
4. Туман комиссияси (Б.Аролов):
Зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги "Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 576-сонли қарори билан тасдиқланган параметрларга шаҳар ва туман ҳокимликларининг асосланган таклифлари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021-2022-йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига таклифлар киритиб борсин;
2021-2022-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан ҳар ой якуни бўйича селектор йиғилиши ўтказиб, масул бўлим ва ташкилотлар ҳисоботлари эшитиб борилишини;
Мазкур қарор билан белгиланган параметрларни бажаришга масъул бўлган тегишли ташкилотлар раҳбарлари белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаган ёки қониқарсиз бажарган тақдирда уларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари қўллаш масаласи бўйича тегишли чораларни кўрилишини таъминласин.
5. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Б.Аролов, Ю.Ўроқова) биргаликда:
Бир ҳафта муддатда туман комиссияси таркибига киритилган бўлим ва ташкилотарнинг ҳудудий органлар раҳбарларидан иборат ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил эцин ва улар томонидан амалга ошириладиган ишлар маҳаллалар кесимида белгилаб берилсин;
Ҳар бир ҳудудда, маҳаллаларда ҳалқ билан мулоқот тарзида ўтказиладиган учрашувларда мазкур қарор билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва уни талофациз ўтказиш бўйича белгилаб берилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан аҳолига ҳисобот бериб бориш тизимини йўлга қўйсин.
6. Туман комиссияси ва ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзоларига қишлоқ аҳоли пунктлари, ижтимоий соҳа объэктлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича белгиланган параметрлар ва чора тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилшини таъминлаш юзасидан шахсий масулият юкласин.
7. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Б.Аролов, Ю.Ўроқова) "Ҳудудгаз Оқдарё" газ таъминоти филиали (У.Ҳошимҳонов), "Оқдарё туман электр тармоқлари корхонаси" АЖ (Ш.Хўжанов), туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартирсиш бўлими (Н.Идрисхонов) биргаликда:
Электр ва табиий газ қурилмаларини таъминлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёқилғи ре- сурсларини узлуксиз етқазиб бериш;
Аҳоли ижтимоий объектларига, бошқа тоифадаги истеъмолчиларга зарур миқдорда энергетика ресурсларини етқазиб бериш бўйича мунтазам равишда «маҳаллабай» тизимида ўрганишлар олиб бориб, ажратилган ресурсларни етказиб бериш чораларини кўрсин.
8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э.Ашуров) туман Молия бўлими (У.Маҳманазаров) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ҳудудларда ташқи санитария-гигиеник узеллари талаб даражасида бўлмаган кўп квартирали уйларнинг санитария-гигиеник ҳолатларини яхшилаш параметрларида белгиланган тадбирларнинг лойиҳа-қидирув ишлари харажатларини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг 1 ноябрига қадар молиялаштирсин.
9. Туман комиссияси (Б.Аролов):
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни талофатсиз ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига кунлик маълумот тақдим этиб борсин;
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни талофациз ўтқазиш юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб борилишини ҳамда брифинглар ўтказиб борсин.
10. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Аролов) зиммасига иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича параметрлар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Аролов) зиммасига юклатилсин.
12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Туман ҳокими Н.Сулаймонов
2021 йил 7 декабрь
Туман ҳокимининг қарори
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Бюджет қарори
- 16 янв, 18:35

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07