Ватан ҳимоячилари куни


Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" доирасида тадбирлар давом этмоқда


  "КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША!"

"Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" муносабати билан Самарқанд ҳарбий гарнизони ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси қўшма тадбирлар режасига биноан жорий йилнинг 6 январь куни тумандаги барча сектор ҳудудларида "Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша!" шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди.               ўтказилган тадбирлар 1-сектор ҳудуди "Кумушкент" маҳалласи 32-мактаб, 2-сектор ҳудуди "Тараққиёт" маҳалласи 41-мактаб, 3-сектор ҳудуди "Янгиқўрғон" маҳалласи 2-мактаб ҳамда 4-сектор ҳудуди "Авазали" маҳалласидаги 56-мактабларга ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари ўзбекистон қуролли Кучлари кичик мутахассислар тайёрлаш маркази ҳарбий ўқитувчилари, Республика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг масъул вакиллари Хайринисо Мирзажонова, Жамол Назаровлар ота-оналар ва ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлишди.

ўтказилган тадбирларда туманимиз  ижодкорлари ҳам ўзларининг ватанпарварлик ҳақидаги ижод намуналарини тадбир иштирокчиларига ҳавола этишди.

Кун давомида бўлиб ўтган тадбирлар доирасида Самарқанд ҳарбий  гарнизони кичик мутахассислар тайёрлаш марказининг ўқитувчиси, подполковник Шуҳрат Ҳамраев, бўлим бошлиғи майор Адиз Наврўзов ва катта йўриқчи сержант Шермат Давроновларнинг ҳарбий кўргазмали чиқишлари ёшларга ватанпарварлик кайфиятини улашди.

ўтказилган тадбирлардан сўнг тарғибот гуруҳи аъзолари меҳнат фахрийларининг уйларида ва шу билан бирга 7,36-мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бўлишиб, ўз совға-саломларини улашишди.

Кун давомида бўлиб ўтган тадбирлар барчада катта таассурот қолдирди
Мавзуга оид:
Тадбирлар

Тадбирлар

  • 27 ноя, 11:51