Давлат хизматлари сони 900 тага етказилади

2025 йил 8 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-157-сонли фармони

Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга 

асосан, 2028 йилга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат хизматлари 

марказлари

 орқали тақдим этиладиган хизматлар сонини 900 тага етказишпроактив давлат

 хизматлари сонини 53 тага ҳамда композит давлат хизматларини 74 тага етказиш назарда 

тутилиши билан бир қаторда келгусида бюрократик 

тартиб-таомилларни қисқартиришдавлат хизматларини рақамлаштиришсоҳага сунъий интеллект

технологияларини жорий қилиш орқали йилига аҳолининг 47 миллиард сўм маблағларини 

тежаш ҳамда маъмурий харажатларни 80 миллиард сўмга қисқартиришфуқароларнинг 

ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда аҳоли гавжум жойларни 

босқичма-босқич 1100 та интерактив киосклар билан таъминлаш орқали 49 миллиард сўм маъмурий 

харажатларни тежаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб ушбу фармонда келтирилган қуйидаги маълумот ва 

ҳужжатларни аҳолиданшу жумладантадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланади;

1. Давлат хизматларини кўрсатишдаишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа 

маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур маълумот ва ҳужжатлар "Рақамли ҳукумат"

 тизими орқали ушбу фармонда кўрасатиб ўтилган рўйхатдаги ваколатли органлар

давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда олинади;

2. Ушбу фармондакўрсатиб ўтилган маълумот ва ҳужжатларни аҳолидан талаб қилиш 

давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади;

3.Қонунчилик ҳужжатларига асосан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар давлат хизматларини кўрсатиш функциялари юклатилган 

ташкилотлар "Рақамли ҳукуматтизими доирасида маълумотлардан бепул фойдаланиши 

кўрсатиб ўтилган.


Ш.ҲУББУМҚУЛОВ,

туман адлия бўлими давлат 

             хизматлари маркази ходими.