Танлов ва ғолиблар

ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Яқинда ижодкор ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида вилоят "Баркамол авлод" болалар мактаби томонидан онлайн танлов ўтказилди. "Янги йилда янгича табассум билан" шиори остидаги вилоят миқёсидаги кўрик-танловининг ғолибларини тақдирлаш маросими Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. 

ўтказилган танлов натижаларига кўра туман «Баркамол авлод» болалар мактаби ўқувчилари - эстрада-вокал йўналишида Нигина Баҳриддинова учинчи ўринни эгаллаган бўлса, шу йўналишда Элбек қувондиқовга фахрли иккинчи ўрин насиб этди. 

Шунингдек, танловнинг расмлар йўналишида Асадбек Собиржонов ҳам фахрли иккинчи ўринга муносиб кўрилди. 

Бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида фахрли ўринларни забт этган туманимизнинг ижодкор ўқувчиларига вилоят "Баркамол авлод" болалар мактаби раҳбарияти томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

9 январь куни "Баркамол авлод" болалар мактабида "Ҳаракатланадиган техника моделлари" мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. ўтказилган танловда "Робототехника ва электрон ўйинчоқлар" тўгараги аъзоси Нодирбек Раҳматуллаев, "Кемасозлик" тўгараги аъзоси Феруз Баҳриддинов, "Робототехника ва электрон ўйинчоқлар" тўгараги аъзоси Шаҳзод Эсиргаповлар ғолибликка муносиб деб баҳоланди. 

Шунингдек, танловда номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланиб, унда "Энг ёш иштирокчи" номинацияси ғолиби "Компьютер графикаси ва дизайни" тўгараги аъзоси Асадбек Ботиров, "Энг яхши ғоя муаллифи" номинацияси ғолиблари "Бошланғич техник моделлаштириш" тўгараги аъзоси Сардор Шамсиддинов, Давлатбек қиличев, "Энг ёш дизайн муаллифи" номинация ғолиби "Автомодел" тўгараги аъзоси Абдуллоҳ Абдуқобилов, "Иқтидорли болажон" номинация соҳиблари Хушнид Хуршидов, Ислом Кўбаев, Озодбек қўчқоровлар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

С.МУҲАММАДИЕВА