Мурожаат ва ёшлар

2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини 

мустаҳкамлаш йили

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР 

КУЧАЙТИРИЛАДИ

Жорий йилнинг 9 январь куни туман ҳокимлигида 2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилига бағишлаб ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда қонунчилик палатаси депу-тати О.Тожиев, ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси А.Жумабоев, вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов ва  туман ҳокими Н.Сулаймонов, вилоят ва туман ДХХ мутасаддилари, секторлар раҳбарлари ҳамда туман ташкилотлари масъул ходимлари  иштирок этишди.

Унда ёшлар томонидан кредит олиш, тадбиркорлик бўйича ўзларининг таклифлари, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари, бундан ташқари фаол ўқувчи-ёшларимиз томонидан туманда аҳоли ва ёшлар ўртасида АКТ йўналишини ривожлантириш, инглиз тилида сўзлашув бўйича танлов ўтказиш ва шу каби бир қанча қизиқарли таклифлар билдирилди.

 Ёшларнинг  барча мурожаат ва таклифлари раҳбарлар томонидан атрофлича ўрганилиб, назоратга олинди.

Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07