1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни ОИТСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ
1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куниОИТСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА
БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ
ОИВ инфекцияси - одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган, яъни клиник белгиларсиз вирус ташиб юрувчиликдан иммун тизимнинг оғир зарарланишигача олиб борадиган, узоқ давом этувчи сурункали юқумли касалликдир. ОИВ инфекциясини вируслар чақиради. Ушбу вирус организмнинг иммун тизимига масъул бўлган оқ қон таначаларини ҳалокатга олиб келади, натижада одам организми ҳар хил касалликларга, шу жумладан юқумли касалликларга, ўсмаларга ва одам учун хавфли бўлган касалликларга берилувчан бўлиб қолади.
Ҳозирги вақтгача ОИВнинг учта йўл билан юқиши тасдиқланган:
Биринчи юқиш йўли - жинсий йўл, бунда инфекцияни юқтирган шахслар орасида бесоқолбозлар (эркаклар билан жинсий алоқа қилувчи эркаклар) ва бисексуалистлар (ҳам эркаклар билан ҳам аёллар билан жинсий алоқа қилувчи эркаклар) вируснинг юқиши ва тарқалишида асосий рол ўйнайди, бетартиб ва ҳимояланмаган интим алоқалар эпидемияни ривожлантирувчи омил ҳисобланади. Шунинг учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш мақсадга мувофиқдир.
Иккинчи юқиш йўли - парентерал, яъни тана териси ва шиллиқ қавати бутунлигининг бузилиши билан кечадиган муолажалар орқали юқадиган йўлдир.
ОИВ билан зарарланган шахснинг қон қолдиғи бўлган тиббий ва нотиббий асбоб ва жиҳозлар инфекцияни юқишида муҳим омил ҳисобланади.
Шу муносабат билан тиббий ва маиший хизмат муассасаларига мурожаат қилганда, ишлатиладиган тиббий ва нотиббий асбобларининг софлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Даволаш профилактика муассасаларида тиббий муолажаларга ишлатиладиган бир марталик тиббий жиҳозлар беморнинг ёки унга қаровчи шахснинг кўз ўнгида очилиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, беморларга кўп марта ишлатиладиган тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий жиҳозларни софлигини таъминлашни ташкил этиш муассаса раҳбари, зиммасига юклатилган.
Ҳар бир инсон томонидан гигиена қоидаларига риоя қилиниши қон орқали юқадиган касалликларни олдини олишда муҳимдир. Устара, тиш чўткаси, маникюр ва педикюр жамламалари ҳар бир киши учун алоҳида бўлиши лозим. Барча фуқаролар тасодифан бошқалар ишлатган ўткир кесувчи жиҳозлар билан жароҳат олганда зудлик билан тиббий муассасаларга мурожаат қилиши ва ОИВни юқишини олдини олиш мақсадида мулоқотдан кейинги профилактика курсини олиши лозимдир.
Учинчи юқиш йўли - вертикал, яъни ОИВни онадан болага юқиш йўлидир. Аввало, ҳар бир ҳомиладор аёл ҳомиладорлиги аниқланган заҳоти ёки ҳомиладорликнинг 3 ойида ОИВга текширилиши керак. ОИВнинг онадан болага юқишини олдини олиш учун тиббиёт муссасалари томонидан антиретровирус препаратлари билан профилактика курси ўтказилади.
ОИВ инфекцияси оналар, туғилган фарзандини кўкрак сути билан эмизмасликлари лозим, чунки кўкрак сутида вирус юқори миқдорда бўлади. Бугунги кунда вируслар тажовузини босиб турадиган ўта фаол антиретровирус терапия курси мавжуд. Бу препаратлар организмдаги вируслар миқдорини камайтиради, ёндош ва ҳаёт учун хавфли бўлган касалликлар ривожланишининг олдини олади.
ОИВ инфекцияси қуйидаги ҳолатларда юқмайди: Жароҳатланмаган тери ва шиллиқ қаватлар орқали, бемор билан битта идишдан овқатланганда, бемор билан гаплашиш, қўл бериб кўришганда, қучоқлашганда, умумий сув чўмилиш ҳавзаларида чўмилганда, битта ҳожатхонадан фойдаланганда. Касаллик қон сўрувчи ҳашаротлар (чивин, бит, кана ва бошқалар) орқали юқиши исботланмаган.
Касалликни эрта аниқлаш, уни ўз вақтида даволаш ҳаёт сифатини оширади ва бемор умрини узайтиради. Соғлом турмуш тарзи билан яшаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш саломатлигимизни сақлашнинг асосий гаровидир.
Зубайдулла Якубов,
вилоят ОИТС маркази врачи.
Татьяна Каримова,
туман кўп тармоқли марказий поликлиника инфекционисти.

Мавзуга оид:
ОИВ ИНФЕКЦИЯСИДАН САҚЛАНИНГ!
- 27 дек, 13:31
ОИВ/ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШИШ БАРЧАНИНГ ИШИ
- 10 ноя, 13:47
ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ВА ОИТС ХАВФЛИ КАСАЛЛИК
- 02 дек, 15:03
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37