Инсон ва қонун ЯШИРИН ЦЕХ ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Судланувчи Олимжонов Шохбоз (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзининг яшаш уйи ҳисобланган Оқдарё тумани "Галаравот" маҳалласига қарашли бўлган ўз уйининг қўшимча хонасида яширин цех ташкил этиб, у ерда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда "жувоз" ускунасини ўрнатиб, пахта чигитидан ёғ маҳсулотлари ва кунжара ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган. Бу ҳақда 2025 йил 10 февраль куни Департаментнинг Самарқанд вилояти Оқдарё тумани бўлими, вилоят ИИБ ТҚҲ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди. Тадбир якунида ушбу яширин цех фаолияти билан боғлиқ бўлган 1 комплект "жувоз", 10 литр тозаланмаган ёғ, 283 кг. кунжара, 846 кг. чигит маҳсулотлари холислар иштирокида далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу борада Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемологик осойишталик жамоат саломатлиги қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан 2025 йил 11 февраль куни берилган 01/02-393-сонли маълумотномасида, мазкур ёғ маҳсулотлари истеъмол учун яроқсиз эканлиги ва истеъмолдан олиниши ҳамда бундай сифати кафолатланмаган ёғ маҳсулотлари инсон саломатлигига хавф туғдириши кўрсатилган.
Судда сўроқ қилинган судланувчи Олимжонов Шохбоз ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, бугунги кунда қилмишидан минг пушаймонлигини инобатга олиб қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатма берди.
Судланувчи Олимжонов Шохбоз, Ўзбекистон Республикаси ЖК 1862-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Синдор ЭРГАШЕВ,
туман прокурорининг
ўринбосари.
Мавзуга оид:
Инсон ва қонун ЯШИРИН ЦЕХ ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
- 29 май, 13:56
Яширин цех фаолиятига чек қўйилди
- 20 апр, 11:38
Жиноят ва жазо
- 26 апр, 10:32
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37



