Янги ишчи ўринлари
Депутат минбари
ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ
ЯРАТИЛМОҚДА
Президентимизнинг Олий Мажлисда қилган Мурожаатномасида барча соҳалар қамраб олинган. Мурожаатномани ўқир эканмиз, биз депутатлар олдида турган вазифалар нақадар масъулиятли ва залворли эканлигини ҳис этдим. Айниқса янгиланаётган янги Ўзбекистонимизда халқ фаровонлигини ошириш учун энг аввало янги иш ўринларини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис бу масалага ҳам эътиборни қаратаяпмиз.
Яқинда ҳудудимизнинг Бешкал қишлоғи яқинида «YUNON-FARM» МЧЖ ўз ишини бошлади. Бу корхона ҳақида кўпчилик яхши билса керак. Чунки корхонанинг Самарқанд шаҳридаги бўлимларида юзга яқин ишчи фаолият кўрсатмоқда. Бу ердаги бўлимда ҳам айни пайтда оқдарёлик 22 нафар киши ишга қабул қилинди.
Айни пайтда корхонанинг келгусидаги режалари катта. Балиқчилик соҳасини йўлга қўйиб, плита ишлаб чиқариш заводини ишга тушириш мўлжалланган. Албатта корхона кенгайиб борган сари иш ўринлари ҳам кўпа-йиб бораверади. Бу ташкилот раҳбарининг айтишига қараганда, келгусида ҳам корхонага шу ерда истиқомат қилаётган ёшлар ишга қабул қилинади.
Жўрахон БУЗРУКОВ,