Хотин-қизлар ҳаёти


ХОТИН-ҚИЗЛАРИМИЗ ҲАЁТИДА ЯНГИ ИСЛОҲОТЛАР

Янги йил шукуҳи қалбларимизга кира бошлаши билан, беихтиёр ўтган йилимизнинг сарҳисоблари, ютуқлар ва  муаммолар, келгуси йилнинг режалари ўз масъулиятини зиммамизга  юклай бошлайди. 

2020 йилда туман ҳокимлигининг хотин-қизлар қўмитаси буюк ислоҳотларга асосланган Давлат дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этди. Жорий йилнинг энг долзарб муам-моларидан бири Республикамиз Президентининг фармони ҳамда қарорларини ҳаётга жорий этиш борасидаги ёшлар ва аёллар дафтарини ташкил этиш, маҳаллаларда ҳамда  энг чекка қишлоқларимизда яшаётган хотин-қизларимизнинг шахсий, оилавий, ижтимоий ҳаётларини ўрганиш, маълумотларни расмий ҳужжатларга тушириш, муаммоларнинг ечимларини белгилаш ва хотин-қизларни  иш билан таъминлаш асосий фаолиятимизни ташкил этди.   

Оқдарё туманининг “Аёллар даф-тари”даги жорий йилнинг 2 декабрь ҳолатига кўра 30 ёшдан юқори аёлларнинг  17 минг 900 нафари билан шахсан суҳбат ўтказилиб, анкета сўровномалар тўлдирилди ва 16 минг 838 нафари электрон базага киритилди.    

Туманимизда  159  минг 200 нафар аҳоли 30 минг 52 та хонадонда истиқомат қилади. Ушбу аҳолининг 26 минг 474 нафарини 30 ёшдан юқори аёллар ташкил этади, аёллар дафтарини тўлдириш давом этмоқда.

Туманда ҳамда секторлар кесимида штаб ва ишчи гуруҳлари, хотин-қизларнинг бошланғич ташкилотлари  фаолияти йўлга қўйилиб, кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Сўровномаларни тўлдириш жараёнида 10 минг 786 нафар  хотин-қизларимиз ўз уйларида, яшаш жойлари яхши ва етарли эканлиги аниқланди. Аммо, 395 нафар аёлларимиз қариндошлари билан шерикчилик тарзда истиқомат қилаёт-ганлиги, 578 нафари ижарада яшаб келаётганлиги барчамизни ташвишга солиб, ўз ечимларини талаб этмоқда. 

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларимизнинг оилавий ва ижтимоий ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

“Темир дафтар”га киритилган аёлларимиз сони  869 нафарни ташкил этди, уларнинг аксарият қисми, яъни,  753 нафари бева аёллардир. Маҳаллаларимизда фаолият кўрса-таётган мутахассисларимиз ҳам маҳалла маъмурияти билан ҳамкорликда 368  нафар боқувчисини йўқотган аёллар ҳамда 80 нафар ёлғиз оналаримизнинг ижтимоий ҳаёти билан шуғулландик ва алоҳида чора-тадбирлар қабул қилдик. 

Имконияти чекланган, ногирон аёлларимиз доимо диққат эътиборимизда бўлди. Жумладан 32 нафар 1-гуруҳ ногирони, 380 нафар 2-гуруҳ ногирони ҳамда 41 нафар 3-гуруҳ бўйича ногиронлиги мавжуд бўлган хотин-қизларимиз ҳолидан мунтазам хабардор бўлдик. Пандемия даврида “Саховат ва кўмак” жамғармаси, саховатпеша тадбиркорларимиз   ҳамда вилоят ва  республикамиз хайрия жамоат фондлари томонидан аёлла-римиз моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди ва  ҳозирги кунда ҳам ушбу хайрли ишлар давом этмоқда.   

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда туман Касаба уюшмаси билан ҳамкорликда, янги иш ўринларини яратиш дастури асосида хотин-қизларимизга 63 та тикув машиналари ажратилди. 

Дарҳақиқат, жамиятимиз хотин-қизларининг энг оҚриқли нуқталаридан бири - ишсизлик муаммосидир. Туманимизда кейинги йилларда бир қатор тикувчилик, тўқувчилик фабрикаларининг ташкил этилиши, тадбиркорлик субъектларининг очилишидан қатъий назар, ҳамон “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларимизнинг 2 014 нафари ишсиз, 3 537 нафари норасмий ишчи, 892  нафари эса уй-жойга эҳтиёжи бор аёллардир. Хотин-қизларимиз учун янги иш ўринларини яратиш борасида, аёлларимизнинг ўз истеъдодларини қўллаб-қувватлаб, ҳунарманд аёллар, тадбиркорлар сафини кенгайтирмоқдамиз. Вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази  билан ҳамкорликда махсус жадвал асосида тренинг машғулотларини амалга ошираяпмиз. Аёлларимиз, муҳтарам Президентимиз қарорига асосан, айнан, хотин-қиз тадбир-корларимизни кредит билан таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган ўқув марказининг сертификат ва дипломларини қўлга киритмоқдалар. Бу муҳим чора-тадбир туманимизнинг  “Аёллар дафтари”га киритилиш жараёнида  тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш истагини билдирган  3020 нафар хотин-қизларимизнинг кўнглидаги айни муддаосига айланди. 

Сарҳисоб борасида гап борар экан, албатта, туманимиз хотин-қизлари ҳаётидаги оилавий муносабатлар негизида оила институтининг таҳлиллари ҳақида маълумотларимиз аниқ  бўлмоҚи шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги  КҚ-105-IV-қарори билан тасдиқланган  “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси  туманимизда ижобий натижалар берди. 2020 йилда  қизлари-мизнинг ҳаётида  эрта турмушга чиқиш, эрта туғруқ  ҳолатлари қайд этилмади. Жорий йилнинг 10 ойи ҳолатига кўра оилавий ажримлар 79 нафарни ташкил этди. Жумладан, 71 нафари суд томонидан,  8  нафари ФХДЁ бўлими томонидан ажрим қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 31 нафарга камайган. Туманда  ёлғиз оналар   60 нафарни, оталикни белгилаш 139  нафарни ташкил қилди. Бундай нотабиий ҳолатларнинг ўтган йилга нисбатан 32 нафарга камайиши кўнглимизга оз бўлса-да таскин беради. 

Шаръий никоҳ асосида яшаётган   45 нафар оиланинг 34 нафарини  никоҳини қонунийлаштиришга эришдик. Туманимизда истиқомат қилувчи оилаларни мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, шунингдек, нотинч-ноқобил оилалар билан мунтазам равишда профилактик ишларни олиб бориш юзасидан маҳаллалар кесимида ажрим ёқасига келиб қолган 51 та оиланинг  рўйхати шакллантирилди ва улар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 14 та оила яраштирилди, 54 нафар нотинч оила рўйхатга олинган бўлиб, бу оилаларга мураббийлар бириктирилган.

Йил давомида оилавий келиш-мовчилиги бўлган оилалар ўрганилди. Натижада “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли Јонунга асосан 31 нафар хотин-қизларимизга “Ўимоя ордери” берилди.

Ўтаётган йилимизнинг таҳлил жараёнларидан келиб чиққан ҳолда 2021 йилнинг режалари ва чора-тадбир-ларимизни белгиламоқдамиз. Оқдарё туманида хонадонма-хонадон юриш натижаларида аниқланган тикувчилик йўналишида ишлаш истагини билдирган 868 нафар хотин-қизларимизни касб-ҳунарга ўқитиб, тумандаги “Зарафшон текстиль” ва “ASR IMKON” МЧЖларга, шунингдек, кичик цехларга ишга жойлаштиришни  режалаштирдик.

Тадбиркор аёлларимизни қўллаб- қувватлаш мақсадида 2-3 йил муддатга мўлжалланган пул маблағларини ажратиш, таъминотсиз ҳамда имтиёзли кредит ресурсларини кўпайтириш  орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш таклифларини киритмоқдамиз. Жорий йилимиздаги ютуқ ва тажрибаларимизни давом эттириб, Янги йилимиз сарҳисобларида бу йилгиданда юксак натижаларга эришишни мақсад қилмоқдамиз.

Азиз хотин-қизларимизни, оналари-мизни яқинлашиб келаётган байрам билан муборакбод этамиз. Янги йилингиз қутлуғ бўлсин, муҳтарама опа-сингиллар!


Феруза Маликова,

туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.



Мавзуга оид: