Лойишдаги собиқ истироҳат боғи чиқиндихонага айланмоқда

Дангалини айтганда бу ҳақда бир неча бор айтилди. Газетада ҳам ёритилди. Бироқ негадир мутасадди ташкилотлар бу масалага панжа орасидан қарашмоқда. Бир пайтлар Оқдарёликларнинг энг севимли масканларидан бири бўлган собиқ истироҳат боғига борган киши таъби хира бўлиши турган гап. Чунки атрофни бегона ўтлар босиб кетган, айрим бефаросат шахсларнинг айби билан бу жой борган сари чиқиндихонага айланиб бораяпти. Шу ерда яшовчи фуқароларнинг айтишига қараганда тунлари бу жой енгил-елпи, фохишалик билан шуғулланувчи аёлларнинг яшаш манзилига айланаркан. Баъзан ҳайрон қоласан киши бу ердаги ачинарли манзаралар мутасадди ташкилот раҳбарларига айтилса-ю нега улар бунчалик масъулиятсизлик қилишади. Бир сўз билан айтганда Лойишдаги собиқ истироҳат боғини тартибга оладиган мард киши Оқдарёда топилармикин? Агар топиладиган бўлса бу ҳақда муштарийларга хабар берамиз.
Суратларда собиқ истироҳат боғидаги ачинарли манзаралар акс эттирилган.
Суратни С.Ибрагимов олган.
Мавзуга оид: