22 МАРТ - МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Оқдарё туманида “22 март – маҳалла тизимлари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Туман сектор раҳбарлари, маҳалла тизими ходимлари ва меҳнат фахрийлари иштирок этган мазкур тадбирда Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов сўзга чиқиб соҳа ходимларини касб байрами билан муборакбод этди.
Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла фидойилари, азиз тумандошлар!
Сизларни "22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
Наврўз айёми уфуриб турган, ҳар бир хонадон, кўча, маҳаллаларда катта шодиёна этиб нишонланаётган шу қутлуғ кунларда қўшалоқ байрам билан Сиз азизларни табриклаб турганимдан ғоятда бахтиёрман!
Ушбу машаққатли ва шарафли вазифа яъни маҳалладаги барча қувончу ташвишларни ўз зиммангизга олиб, оғишмай муаммоларни ҳал этишда олиб бораётган савобли ишларингизда мустаҳкам соғлик,   метин ирода, куч-қувват тилайман!
Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида фаол иштирокингиз, энг асосийси бўлган халқни рози қилиш каби самарали меҳнатларингизда мустаҳкам соғлик, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламан.
Касб байрамингиз барчангизга муборак булсин!
Ҳурмат билан,
 Шерзод Қудратов, Оқдарё тумани ҳокими.
Шунингдек, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари табрикнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир байрамона тузалган дастурхон атрофида дилрабо куй-қўшиқлар остида кўтаринки руҳда Наврўз байрамига ҳамоҳанг нишонланди.