Мактабгача таълим - ёш авлод тарбиясида мустаҳкам пойдевор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3261-сонли ҳамда 2017 йил 30 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПҚ-3305-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан туман ҳокимининг 2017 йил 24 ноябрдаги "Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлимининг Низомини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги қарори қабул қилиниб ўз фаолиятини бошлади. 
Туманда бугунги кунда 3-7 ёшли болалар жами 13608 нафарни ташкил этади, шундан 11197 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган. Жумаладан: 
- Тумандаги 28 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига 6069 нафарни;  
- Давлат хусусий шерикчилик асосидаги НМТТларига 1006 нафарни;
- Оилавий НМТТларга 4122 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинган.
Туманда жами 13608 нафар 3-7 ёшли болалардан 2411 нафар болалар мактабгача таълимга қамраб олинмаган.
2022 йил январь ойидан бугунги кунга қадар 5 та оилавий боғчанинг қуввати 25 нафардан 50 нафарга оширилди. 5 та оилавий НМТТ янги ташкил этилиб, 150 нафар  бола МТТларга қамраб олинди ва туманда йил бошидан ҳозирги кунга қадар қамров 82,3 фоизга етказилди.
2022 йил давомида қуйидаги ишларни амалга оширишни режалаштирдик. Жорий йилда Наврўз МФЙдаги "Лойиш юлдузчалари" 100 ўринга мўлжалланган 1 та ДХШ,  жами 8 та янги бўш иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Ундан ташқари 300 қувватга эга бўлган 7 та оилавий ташкил этилиб, жами 14 та янги бўш иш ўрни яратилиши режалаштирилган.  
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда 19 та қисқа муддатли гуруҳлар ташкил этилиб, 570 нафар болалар қамраб олиниши режалаштирилган. Жами 38 та янги бўш иш ўрни яратилади.
"Обод қишлоқ" дастури доирасида Янгиравот-2 МФЙ Уклон қишлоғидаги 2-сонли ДМТТ ишга туширилиши ҳисобига 60 нафар болалар қамраб олинади. Жами 14 та янги бўш иш ўрни яратилади.
Тумандаги 12-сонли ДМТТни давлат инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниши ҳисобига 40 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олиниши ҳисобига жами 4 та янги бўш иш ўрни яратилади.
2022 йил охирига туманда 3-7 ёши болалар қамрови 85,3 фоизга етказилиши режалаштирилган. 
Мактабгача таълим ташкилотлари учун педагог кадрлар тайёрлаш ва улар малакасини ошириш бўйича Республика Президентининг қарори айни муддао бўлди. Техника ва технологиялар йил сайин янгиланиб бормоқда. Замонавий педагогик технологиялар ва услубларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларига педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилган. Барча педагоглар ўқув режа асосида ўқув семинар, малака ошириш курсларига юборилиб, уларни метод ўқувлари ошириб келинмоқда. 
Тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида жами: 388   нафар педагог ва ходимлар фаолият кўрсатиб келмоқда, шундан  212 нафар олий,  тугалланмаган олий 19 нафар (68%), 157 нафар (32%) ўрта махсус маълумотга эга. Шундан 256 нафар тарбиячи, методистлар 16 нафар, мусиқа раҳбарлар 36 нафар ходимлар бугунги кунда фаолият олиб келмоқда.  
Келгусида 30 нафар раҳбар ва мутахассис ходимлар, 50 нафар педагогларни малака оширилиши режалаштирилган. 
Ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари, ҳамда усулларини жорий этиш, мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича туман мактабгача таълим бўлимида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Тарбиячилар, ота-оналар ва болажонларнинг фаоллигини ошириш мақсадида туманда "Истеъдодли болажон" ва "Ижодкор тарбиячи", "Эртакчи болажон" номинациялари, "Беш ташаббус - зўр имконият" кўрик-танловлари, "Ватан менинг нигоҳимда" мавзусида кўргазмали расм чизиш каби кўрик-танловлар мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини фаоллиги ва ижодкорлигини намоён қилишга хизмат қилмоқда.Ташкилотлар ўртасида таълим сифатини ошириш мақсадида "Зукколар даврасида" кўрик-танловлари бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ёш авлодни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш мақсадида кўплаб тадбирлар, спорт мусобақалари, Оқдарё педагогика коллежи билан ҳамкорликда семинар ва давра суҳбатлари ҳам ўтказилиб келинмоқда.
Тизимдаги таълим сифати самарадорлигини ошириш мақсадида келгусида "Илк қадам" давлат дастури ва Давлат талаблари асосида гуруҳларни жиҳозланишига амалий ёрдам кўрсатилиши ҳамда семинарларда мужассамлашган очиқ машғулотлари намунали ўтган тарбиячиларнинг ишларини туман миқ-ёсидан вилоят даражасига оммалаштириш, мактабгача таълим ташкилоти педагогларини билим самарадорлигини ошириш мақсадида "Маҳорат мактаби" эксперт гуруҳлари ташкил этиш ва улар томонидан узлуксиз ўқув-амалий семинарлар ташкиллаштириш режалаштирилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 6 июлдаги "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6257-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Халқ қабулхонасидан келган мурожаатлар сонини камайтириш мақсадида кoррупцион характердаги ҳар қандай таъмагирлик ҳолатлари бўйича, жумладан,  Мактабгача таълим ташкилотига ишга қабул қилишда, Давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда, Мактабгача таълим тизимида давлат харидларини амалга ошириш жараёнида, Мактабгача таълим тизимида моддий манфаатдорлик эвазига ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилаётгани сабабли уларни олдини олиш мақсадида telegram@Halollikboti ташкил этилди. Ушбу ботда барча фуқароларимиз ошкоралик, яни очиқлик тариқасида мактабгача таълим тизимида мавжуд барча муаммолари ва таклифлари билан чиқиб келмоқда.
2022 йилнинг бугунги кунига қадар Халқ қабулхонасидан 7 нафар фуқаро, 1 нафар фуқаро бўлим мудири ҳузурига оғзаки мурожаат қилган, Докфлор тизимидан 1 нафар, турли ташкилотларимиздан 4 нафар мурожаатчилар мурожаат қилган бўлиб, жами мурожаатлар сони 13 нафарни ташкил этган. Шундан 7 нафари ижобий ҳал этилган, қолганларига ҳуқуқий тушунтириш ишлари берилиб ўтилган. Ушбу мурожаатлар асосан жойларда мактабгача таълим ташкилоти қуриб берилиши, мактабгача таълим ташкилотларига фарзандини жойлаштириш ҳамда ишга жойлаштириш масалалари бўйича ўрганилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги "Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 2022 йилда фуқароларнинг мурожаатларини камайтириш мақсадида йил давомида "Сайёр қабул"лар режаси ишлаб чиқилди. Ушбу режага асосан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилганлигини айтиб ўтишимиз лозим.   
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида  соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги 626-сонли қарорига асосан туман мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш, мактабгача таълим ташкилотларининг ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилиб келинмоқда. 2022 йилда туман мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш самарадорлигини ошириш мақсадида туман мактабгача таълим бўлими ҳамда туман санитария-эпидемология ва жамоат саломатлиги бўлими билан биргаликда кунлик таомнома ишлаб чиқилиб, ҳозирда ташкилотларда жорий этилиб келинмоқда. Маҳсулотларни яроқлилик муддатини назорат этиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларида Бракераж комиссия аъзолари ташкил этилди. Мактабгача таълим ташкилотларига етказилиб берилаётган мол гўшти маҳсулотини қушхоналарда сўйилганлиги ҳақида маълумотномалар талаб этила бошлади. Соғлом овқатлантириш мақсадида ташкилот омбор мудирлари ҳамда ҳамширалар иштирокида семинарлар ташкил этилиб келинмоқда. 2022-2023 йилларда барча мактабгача таълим ташкилотлари соғлом овқатлантириш мақсадида Аутсорсинг тизимига ўтиши режалаштирилган.     
2022 йилда қуйидаги устувор вазифалар бажарилади:
- Барча таълим муассасаларида тарбияланувчиларни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида эгаллаши зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлишида таълим педагогик жамоасининг фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва аниқланган бўшлиқларни тўлдириш ҳамда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб, ижрога йўналтириш;
- Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини, спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида, жисмоний-тарбия йўриқчилари билан таъминлашни йўлга қўйиб, болалар спортини ривожлантириш ва қизлар ўртасида бадиий гимнастикани ривожлантириш;
- Туманда хусусий мактабгача таълим ташкилотлар сонини кўпайтириш орқали давлат мактабгача таълим ташкилотлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтириб, соғлом, билимли, она юртини қадрлайдиган, чет тилларни биладиган, ҳақиқий миллий қадриятларимизни қадрлайдиган ёш авлодни тарбиялашни ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
Келажагимиз ворислари бўлган фар- зандларимизни маънавий етук, жисмонан баркамол бўлиб улғайишларида мустаҳкам пойдевор яратадиган мактабгача таълим ташкилотлари эзгу мақсад йўлида астойдил хизмат қилиши, шубҳасиздир.
Чарос ОРТИҚОВА,
       туман мактабгача таълим 
бўлими мудири.