қишлоқ хўжалиги

КЕЛГУСИ ЙИЛ 

ҒАМИДА

Туманимиз  ғаллакорлари ўтган йили ғалладан мўл-кўл ҳосил етиштиришиб, юксак марраларни забт этишди. Айни пайтда эса келгуси йил ҳосилини ҳам мўл-кўл етиштириб олиш мақсадида далаларда қишки мавсум ишларини жадаллик билан олиб боришмоқда. Негаки, не-не машаққатлар эвазига ундириб олинган майсаларга етарли даражада агротехник ишлов бериш мўл ҳосил гарови эканлигини яхши билган ғаллакорларимиз бу борада астойдил ҳаракат қилишмоқда. 

Жорий йилда туманимизда жами 9610 гектар ер майдонига ғалла экилган бўлиб, айни кунларда ҳосилдорликни янада ошириш мақсадида ғалла майдонларига маҳаллий ўғит чиқариш ишлари олиб борилмоқда. Ґозирга қадар туманда 30 минг тонна маҳаллий ўғит далаларга чиқарилди. 

16 январь куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Абдуллаев бошчилигида  маҳаллий ўғит чиқариш борасида кенг кўламли ҳашар уюштирилди. Ҳашар ишларида "Самарқанд дон" акционерлик жамияти транспорт воситалари ҳам яқиндан ёрдам берди. 50 та транспорт воситаси иштирокида шу куннинг ўзида 1850 тонна маҳаллий ўғит ғалла майдонларига олиб чиқилди.

                                                                                                                                Ўз мухбиримиз.