Туман ҳокими Шерзод ҚУДРАТОВнинг «Оқдарё овози» газетаси жамоасига БАЙРАМ ТАБРИГИ Ҳурматли матбуот ходимлари!

Мамлакатимизда кенг нишонланаётган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан сиз азизларни, муҳтарам фахрийларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман! Бу айём нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўладиган миллионлаб муштарийлар ҳамда жамиятимиз учун ҳам қадрлидир.

Шуни қувонч билан таъкидлаш керакки, туманимиз кўзгуси ҳисобланган "Оқдарё овози" газетаси Оқдарё туман ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгашининг нашри сифатида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Газетамизнинг тарихига назар соладиган бўлсак, газетанинг дастлаб ташкил топишидан ҳозирга қадар қанчадан-қанча етук журналистлар, фидойи мухбирлар фаолият кўрсатганлигини, улар туманимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлигини фахр ва ифтихор билан тилга оламиз.

Бугунги кунда ҳам севимли нашримиз "Оқдарё овози" газетаси журналистлари ўзларининг машаққатли ва масъулиятли вазифаларини сидқидилдан адо этишиб, туманимиз ривожига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Азиз дўстлар! Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азиз қалам аҳлини қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда улкан ютуқлар, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва файзу барака тилайман.


Мавзуга оид: