Хўжалик ва ҳаёт

  АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ЎТКАЗИШ МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида соҳага бозор механизмларини жорий қилиш муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Республикамиз Президенти томонидан 2020 йил 6 мартда қабул қилинган “ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий қилишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга моликдир.

Шуни айтиш жоизки, йиллар давомида ғалла етиштириш ва уни қайта ишлашни давлат қатъиян бошқариши, етиштирилган ғаллани бозор нархларига нисбатан паст нархларда харид қилиш амалиёти фермер хўжаликларининг ҳосилдорликни ошириши-га, калла етиштириш ҳажмини кўпайтиришга қизиқтира олмаган эди.

Охирги уч йилда давлатимиз раҳба-рининг ташаббуслари билан ғалланинг харид нархи сезиларли даражада оширилиб,  ғалла етиштирувчи фермер-ларнинг моддий манфаатдорлик ҳисси уйғонганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. 

Бу борада туманимизда ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда туманимизда  9610 гектар майдонга қалла экини экиш режалаш-тирилган бўлиб, бугунги кунда мавжуд майдонлардаги ниҳоллар тўлиқ ундириб олинган. Эндиликда туманда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари томонидан келгуси йил ҳосили учун мўл-кўл ҳосил етиштириш мақсадида барча агротехник тадбирлар ўз вақтида олиб борилиши муҳим аҳамиятга эгадир.  

Негаки,  қишлоқ хўжалигининг мазкур муҳим тармоғидаги реал ҳолат таҳлили яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдала-нилмаётганини, ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини кўрсатади. Жумладан, бошоқли дон экинлари экиш учун ерларнинг сифатсиз тайёрланиши, агро-техника қоидаларига риоя қилинмаслик, айниқса, экин-тикин ишларининг кечиктириб юборилиши, талаб қилинган моддий-техника ресурслари ўз вақтида етказиб берил-маслиги оқибатида кутилган ҳосил олинмаслиги барчага маълум. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, кузги-қишки буғдой парваришида барча муҳим  агротехник тадбирларни бажаришга алоҳида эътибор бериш лозим. Агротехник чора-тадбирларни тупроқ-иқлим шароит-ларини ҳисобга олган ҳолда сифатли амалга оширилиши, ғалладан жорий йилда ҳам юқори ҳамда сифатли дон ҳосили етиш-тиришни таъминлайди.

Озод ШАКАРОВ,

“Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими катта 
Мавзуга оид:
Ижтимоий ҳаёт

Ижтимоий ҳаёт

  • 27 ноя, 13:46
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07