СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йил 26 январь куни туман ҳокимлигида 2021 йилда солиқ соҳасидаги ўзгаришлар бўйича семинар ўтказилди. Унда туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ҳисобчилар иштирок этди.

Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари жорий йилда солиқ қонунчилигига қандай ўзгариш ва янгиликлар киритилгани, солиқ ставкалари ва уларни белгилаш тартиб-таомили хусусида тўхталиб ўтишди. Чунончи, эндиликда барча солиқ турлари бўйича солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан белгиланиши таъкидланди. Мазкур жараёнда акциз солиғининг ставкалари, маҳсулот нархи динамикаси ва уни реализация қилиш, жумладан, импорт қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги қайд этилди.

-  Қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқни тўловчилар учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланди, - дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими Валишер Темиров. -  2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари жорий йилда ҳам сақланиб қолингани эътиборга моликдир. Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги қонунида назарда тутилган, ушбу солиқ ставкалари қўлланилиши билан боғлиқ алоҳида нормалар Солиқ кодексига ўтказилди. Бундан  ташқари, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўлов манбаида солиқ агенти - ЯТТ томонидан солиқ тўловчига даромад тўланганда ҳисоблаб чиқарилиши ва ушлаб қолиниши белгиланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Мавзуга оид:
Бюджет қарори

Бюджет қарори

  • 16 янв, 18:35
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07