Ҳикматлар

ҲИКМАТЛАР

У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсиздир, ёлғон бўлса янада наф-ратлидир. Сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги - дўзах ўтининг тутантуруғи бил.

* * *

Очиқ чеҳрали одам - иккиюзламачиликдек нуқсондан йироқ бўлади… Очиқ юзидан халойиққа хурсандлик; чучук сўзидан эл-юртга хуррамлик. Одамийлик билан кўнгилларга севимли; инсонийлик билан жонларга ёқимли. Ундан дўст-душман хотиржам. Бундай киши умридан барака топгай.

* * *

Душман алдовига учма; маддоҳ хушомадини чин дема. Душманнинг ғарази ўз ёмон ниятига етмоқдир; мақтовчининг мақсади - хорлик билан сендан инъом олмоқдир. Агар иккаласига илтифот қилмасанг ва қабул қилишни лозим билмасанг, бири ўз мақсадининг ижросидан тўхтайди ва тадбири мужмал бўлади ва иккинчисининг мақтови ҳажвга айланади.

* * *

Нафъинг агар халққа бешакдурур

Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

* * *

Илмни ким воситайи жоҳ этар,

Ўзинию халқни гумроҳ этар.

* * *

Ўз вужудингга тафаккур айлагил,

Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

* * *

Халойиққа кўрма қилиб бенаво,

Ўзингга раво кўрмаганни раво.

* * *

Одами эрсанг демагил одами,

Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

* * *

Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,

Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

* * *

Юз жафо қилса манга бир 

қатла фарёд айламон,

Элга қилса бир жафо, юз 

қатла фарёд айларам.


Мавзуга оид:
Ҳикматлар

Ҳикматлар

  • 05 фев, 13:53