Шеъриятда янги номлар:

Фаррух Азимов - 2001 йилда Темирак маҳалласи Найман қишлоғида туғилган. 2019 йилда 19-умумий ўрта таълим мактабини тугатиб, айни пайтда Самарқанддаги Гулобод Агробиотехнология техникумида таҳсил олмоқда.


МЕҲРСИЗЛИК

Ҳар ён дўнар кибр-адоват,

Бир-бирига чоҳ қазар фақат.

Давлатингга пойлашар навбат

Меҳрсизлик авж олди дўстлар,

Оқибат-чун курашинг, дўстлар.


ўийбат қилар қариндошларинг,

Кўксинг тиғлар чин қондошларинг.

Оқизарлар кўздан ёшларинг,

Меҳрсизлик авж олди дўстлар,

Садоқат-чун курашинг, дўстлар.


Кўча кезар, кекса, етимлар,

Кас, нокасдан садақа сўрар.

Гоҳ ғазабинг, гоҳ, раҳминг келар,

Меҳрсизлик авж олди дўстлар,

Диёнат-чун курашинг, дўстлар.


Ечди қизлар ҳаё, либосин,

Йиғиштирди уят, ибосин.

Бозор қилди умр савдосин,

Меҳрсизлик авж олди дўстлар,

Ижобат-чун курашинг, дўстлар.


Шароб билан ҳўллаб томоқни,

Ота излар қорин тўймоқни.

Ёд этмайди рўза, намозни,

Меҳрсизлик авж олди дўстлар,

Охират-чун курашинг, дўстлар.


Ҳаромни ҳам санаймиз ҳалол,

Ва шу йўлда топамиз завол.

Бу не ҳол?- деб бермаймиз савол,

Меҳрсизлик авж олди дўстлар,

Саодат-чун курашинг, дўстлар.


Ака-ука мол -дунё талаш,

Ота йиққан давлатни санаш.

Мақсад бойлик, бир-бирин алдаш,

Меҳрсизлик авж олди дўстлар,

Адолат-чун курашинг, дўстлар.


Опам, синглим, узоқ қариндош,

Охиратда оқмасдан кўз ёш.

Жойнамозга қўёлсайдик бош,

Меҳрсизлик авж олди дўстлар.

Шафоат-чун курашинг, дўстлар.


АГАР КУЛСАНГ

Агар кулсанг, ёришгай жаҳон,

Сукунатдан уйғонар ҳар ён.


Агар кулсанг ой нурли боқар,

Шуълалари юракка ёқар.


Агар кулсанг, қолмас дилда ғам,

Табассуминг қалбимга малҳам.


Агар кулсанг, хаста дил хушнуд

Ғубор кетар,  ғам-андуҳ унут.


Кулсанг, дайр ҳуснингга   шайдо

Мен рашкингдан бўлурман адо.

Фаррух АЗИМОВ.