Жазо муддатини ўтаётган 523 киши афв этилди—Президент фармони

Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 523 киши афв этилди. Бу бўйича "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Жами 523 киши афв этилган бўлиб, 195 нафари жазодан тўлиқ, 147 нафари эса муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 87 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилди. 94 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш муддати қисқартирилди.

Афв этилганлар орасида 45 нафар аёл, 31 нафар 60 ёшдан ошган киши, 220 нафар 30 ёшгача бўлган, шу жумладан 1 нафар вояга етмаган шахс бўлган.

Маҳкумларининг 8 нафари хорижлик фуқаро бўлиб (6 нафари Тожикистон, 1 нафари Серра-Леоне фуқароси), 15 нафар маҳкумлар илгари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этгани маълум қилинди.