Спортга эътибор кучайтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли фармойишлари ижросини таъминлаш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида, туманда 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний тарбия ва оммавий спортга аҳолини жалб қилишда 1440 тадан кўпроқ спорт тадбирлари ўтказилиб, 57600 дан зиёд ушбу тадбирларда иштирок этди ва қамраб олинди. Йил бошидан  буён туман халқ таьлими бўлими тасарруфидаги умутаълим мактабларида, "Умид ниҳоллари" спорт ўйинлари, футбол бўйича "Мактаб лигаси", "Болалар - футболимиз келажаги", "Қувноқ стартлар" ва бошқа спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
 Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт турлари бўйича спорт мактаби биринчилиги, футбол бўйича "Спорт мактаблари лигаси" мактабгача таьлим ташкилоти, маҳаллалар, тумандаги корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида юриш, югуриш, 5000-10000 қадам, марафон, спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Туманимизда спорт, жисмоний тарбия ва ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш учун хамда аҳоли қатламларини қамраб олиш мақсадида спорт турларидан югуриш бўйича "Янги рекорд бизники", мини футбол бўйича "Янги Ўзбекистон ёшларимиз" шиорлари остида "Соғлом оила - Янги Ўзбекистон таянчи" оилавий спорт тадбири, "Туман ҳокими кубоги", "Туман Прокурори кубоги", "Туман Ички ишлар бошлиғи кубоги", "Туман Солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги", "Туман сектор раҳбарлари кубоги", "Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғининг кўчма кубоги", "Веломарафон", эрталабки оммавий юриш марафони, саломатлик учун 5000 қадам ва хотира турнири мусобоқалари режа асосида ўтказилди ва давом этмоқда. "2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда "Спортни сев спорт билан яша" шиори остида туман ҳокимлигининг ташаббуси билан туманимиз маҳаллаларида "Workout" (кўча фетниси) 37 та  Стридбол - 6 та, Бадминтон - 6 та  спорт майдончалари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаши учун қурилиб фойдаланишга топширилди. Шу билан бирга туманимизда режалаштирилган саломатлик ва вело йўлаклар қуриш учун олти миллиард икки юз миллион (5.800.000.000) сўм ажратилди ва Лойиш шаҳарчаси А.Темур, Меҳнат кўчаларида 6.8 км саломатлик йўлаги ҳамда 3.8 км вело йўлаклар барпо этилди. Ушбу спорт майдончаларининг ишга туширилиши натижасида қўшимча тўгаракларни очилишига шарт-шароитлар яратилди. 
Туманда спорт тадбирлари мунтазам ўтказилиб бориши  натижасида халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда спорт тўгараклари сони 2021 йил якуни билан 400 та, маҳаллаларда 125 та, БЎСМда 152 та, МТТда 25 та, касб-ҳунар мактабларида ва педагогика коллежида 25 та, туман корхона ва ташкилотларида 55 та, Тошкент Агро университети Самарқанд филиалида 20 та, туман тиббиёт бирлашмасида 10 тагача тўгараклар сони оширилишига эришилди. 12195 нафар туман ёшлари спортга ва оммавий спортга қамраб олинди. Натижада туманда спорт билан шуғуллунувчилар сони 2020 йил якуни билан 19 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йил якуни билан  25 фоизни ташкил этмоқда. 
Туманимизда 2022 йилда маҳаллабай замонавий лойиҳалар асосида спорт иншоотлари қурилиши режалаштирилмоқда. Ушбу режаларни ижроси амалга оширилиши натижасида 2022 йил якуни билан ёшларни спортга қамров даражаси 27 фоизга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Шомурод АШУРОВ,

Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 

туризм ва спорт бўлими бошлиғи.