Туманимизда инвесторлар

АФҒОНИСТОНЛИК 

ИНВЕСТОРЛАР ҲОКИМ 

ҚАБУЛИДА

Инвесторларни жалб қилиш, улар орқали туманга инвестиция киритиб, янги иш ўринлари яратиш ҳамда замонавий технологиялар асосида экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини ошириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Жорий йил 22 февраль куни Афғонистон давлатидан "Red Varda" фирмаси вакиллари Ҳакими Муҳаммад Заҳир ҳамда Аҳмади Қурбанлар Оқдарё туманида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билан туман ҳокими Н.Сулаймонов қабулида бўлишди.

Хорижлик ҳамкорларнинг мазкур ташрифидан мақсад Оқдарё туманига 400 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, замонавий технологиялар асосида иссиқхона бунёд этиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид: