Қишлоқ хўжалиги

БАРАКА МАССИВИДА ЗАМОНАВИЙ ИССИҚХОНА БУНЁД ЭТИЛДИ

Туманимизнинг Барака массивида тадбиркор Равшан Бурхонов раҳбарлигидаги “Samarkand Seoul Trade” МЧЖ  қошида умумий майдони 1 гектар бўлган замонавий усулдаги иссиқхона бунёд этилди.

Мазкур иншоотнинг лойиҳа  қиймати 13.4 миллиард сўм бўлиб, шундан 3,5 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз 

маблағи ва 980 минг АҚШ доллари хорижий банк кредити ҳисобланади. Иссиқхона  қурилиши учун  жорий йилнинг биринчи чорагида  Жанубий Корея давлатидан асбоб-ускуна ва  жиҳозлар келтирилган.

Лойиҳа  қувватийилига 100 тонна сабзавот маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган ушбу иссиқхонада 10 кишини доимий иш ўрни билан таъминлаш кўзда тутилган.