Амалдаги қонунчиликка кўра Ўзбекистон Республикасига учувчисиз учар қурилмалар, яъни дронларни олиб кириш, улардан фойдаланиш, сотиш ва сотиб олиш – жиноят ҳисобланади. Бунинг учун 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиш мумкин.

Қонунчиликда жазодан қутулиб қолиш имкони ҳам тақдим этилган. Бунда фуқаро қурилмасини ўз ихтиёри билан мутасадди идораларга топшириши лозим бўлади.

Шунга қарамасдан, Самарқанд халқаро аэропорти орқали “Самарқанд-Абу-Даби” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган шахснинг багаж юкларидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 1 дона “Dji “MINI 2” RC231” русумли учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, учувчисиз учиш аппарати вақтинчалик сақловга олинган.

Хулосага кўра мазкур қурилма учувчисиз учадиган аппаратлар туркумига кириши маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.