Томарқам даромадим...

ТОМОРҚАДА ЭРТАГИ САБЗАВОТ

ҚАНДАЙ ЕТИШТИРИЛАДИ?

Мамлакатимиз миқёсида бўлганидек вилоятимизда ҳам зираотчиликка кенг эътибор боис туманларда агрофирмалар ташкил этилиб, ҳозирда улар томорқа соҳиблари учун уруғ заҳирасини яратмоқдаларки, бунга мисол тариқасида Оқдарё туманида бўлиб ўтган аҳоли шахсий ва дала томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳамда агрофирмалар ташкил этиш бўйича амалий семинарни  мисол қилиб айтиш мумкин. 

Дарҳақиқат, аҳолимиз томорқашунослари ҳар йили имкон бўлди дегунча ўз ерига деҳқончилик қилиш ҳадисига киришадилар ва бунда сабзавот экинларидан эртаги карам, помидор, пиёз, ширин қалампир, бақлажон ва кўкатларни ҳозирдан бошлаб экишга киришмоқдалар.

Жорий йилда ҳам ушбу мақсадлар учун пиёзнинг Зафар, Истиқбол, Самарқанд қизил, Қоратол; ширин қалампирнинг, Наргиза, Тонг, Зумрад, Дар Тошкента; бақлажоннинг эса Феруз, Аврора каби навлари экилиши мумкин.  

Помидор, бақлажон ва ширин қалампир каби иссиқсевар экинларнинг аввал кўчатхоналарда кўчатлари етиштирилади. Бунинг учун экиш олдидан уруғлари вирус касалликларига қарши қуритиш шкафида икки кеча-кундуз мобайнида (500 градусдан юқори ва бир кун 800 градус)да қиздириб олинади. Пуч уруғлар эса 3-5 фоизли ош тузи эритмасида ярим соат ботирилгач, ерга 0,8-1,0 метр кенгликда пушта олиниб, тупроқ бир қисим қум ва икки қисм гўнг билан аралаштирилади ва текисланади. Помидор уруғи 1м кв.га 8-10, кўчирмасдан етиштириш учун 2-2,5 грамм, ширин қалампир 14-16, бир жойда етиштириш учун 4-5 грамм, бақлажон эса нисбатан 8-10 ва 3-4 грамм сепилгач, устидан 1-1,5 см қалинликда гўнг ёки чириган эланган қипиқ сепилади ва бир текис сув берилади. 

Уруғларни кўчатхоналарга сепиш муддати ширин қалампир ва помидорнинг навлари учун эса 10-20 февраль ҳисобланади. Кўчатхона ҳарорати дастлабки ҳафтада кундузи 20-250 градус, кечаси 10-140 градус, кейинги ҳафтада нисбатан 20-22 ва 14-150 градус бўлиши, кўчатлар ўсув даврида эса 6-7 л/м.кв. ҳисобида суғорилиб, ниҳоллар 2-3 барг ҳосил қилганда кўчириб ўтқазилади. 

Сўнгра 1 ҳафтадан сўнг 10 литр сувга 5 грамм карбамид, 40 грамм суперфосфат ва 10 грамм калий тузи эритма билан барг орқали, биринчи 6-7 кундан сўнг эса икки ҳисса кўп миқдорда иккинчи ва кўчатни далага экиш олдидан 4-5 кун аввал учинчи марта озиқлантирилади. Кўчатлар 5-6 барг ҳосил қилганда экиш тавсия этилади ва бундан аввал ҳолатига қараб улар занг, ўргимчаккана ва ширага қарши ишлов берилади. Шахсий томорқада эртаги сабзавотларнинг уруғи билан экиш имкони бўлмаса, у ҳолда жойларда кўчатни қоғоздан стаканлар тайёрлаб, сўнгра очиқ далага экиш ҳам яхши натижа беради. Шунингдек, бизда   картошкани 20 февралдан бошлаб март ойининг биринчи 10 кунлигига қадар кузда ҳайдалиб, маҳаллий гўнг (10-20 т/га) ва фосфор-калий (20-25 фоиз)ли ўғитлар белгиланган томорқа 70 ёки 90 см. кенгликда қаторлаб экилади. Бунда эрта баҳорда экиладиган Санте, Зарафшон, Гранола каби эртапишар, Аринда, Виктория, Кандор, Марфона ва Пиккасо каби ўртапишар навлари тавсия этилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, эртаги сабзовотлар дастлабки даврда плёнка остида парвариш қилинганда оддий усулга нисбатан 2-3 ҳафта аввал пишиб етилади ва бу ҳосилнинг эртароқ пишиб етилиши орқали бозорларимизда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини 1,0-1,5 ой аввалроқ қондиришга имкон яратади.    

Хидирали БОТИРОВ,

қишлоқ хўжалиги фанлари 

доктори.     

Шавкат ЖАББОРОВ,

 ЎзСП ва КИТИ Самарқанд

                тажриба хўжалиги раҳбари.      

Мавзуга оид: