Матбуот анжумани Гендер тенгликни таъминлаш: ислоҳотлар, муаммолар ва ечимлар

Бугунги кунга келиб ижтимоий ҳаётнинг асосий жабҳаларида гендер тенгликни таъминлаш   бутун жамиятнинг тараққиётига хизмат қилиши ўз исботини топган.Гендер тенглиги – фақат аёллар масаласи эмас, балки бутун жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиётига таъсир этувчи стратегик вазифа. Тенг имкониятлар жамиятда адолат, барқарорлик ва ривожланишга олиб келади. Шунинг учун давлат органлари, таълим муассасалари, ОАВ, фуқаро жамияти ва ҳар бир фуқаро ушбу жараёнда фаол иштирок етиши лозим.

 Бугун “Оқдарё овози” газетаси таҳририятида Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси раҳбари Диёра Юсупова иштирокида “ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ:ИСЛОҲОТЛАР, МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Д.Юсупова мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳаларини баён этар экан, бу борада туманда олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

 Матбуот анжуманида Д.Юсупова журналистларнинг берган саволларига ҳам батафсил жавоб берди.