МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан туман ҳо-кими ўринбосари Чарос Ортиқова иштирокида "Оқдарё туманида "Ёшлар дафтари" ва ёшларни қўл-лаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ва 2023 йилдаги режалар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этган мазкур матбуот анжуманида туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш ҳамда бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш, асбоб-ускуналар билан таъминлаш орқали ўз-ўзини банд қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар хусусида берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.