Ўзингизни қутириш касаллигидан сақланг

“Қутириш”-иссиққонли ҳайвонлар (ит,мушук,тулки ,бўри кемирувчилар ) тишлаши, сўлакланиши натижасида юзага келадиган марказий асаб тизимини зарарлаш билан ва ўз вақтида олдиндан эмланмаса  ўлим билан якун топадиган ўта хавфли юқумли касаллик ҳисобланади.
Қутириш касаллигини  вируслар қўзғатади, резервуар ва манбалари ёввойи  ҳайвонлар (тулки, бўри, кемирувчилар) ҳисобланади ва бу ҳайвонлар орасида  вируслар доимий равишда  сақланиб туради. Аҳоли яшаш пунктларида  касалликни асосий манбалари  итлар, мушуклар  ва айрим қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳисобланади. Барча  иссиққонли ҳайвонлар  қутириш касаллигига чалинади. Одамга касаллик қутириш касаллигига чалинган  ҳайвонларнинг тишлаши, сўлакланиши ва тирнаши натижасида юқади одамларда қайд этиладиган қутириш касаллигининг яширин даври 7-кундан бир йилгача давом этиши мумкин, яна бу  давр  ҳайвондан жарохат олган кундан бошлаб  касаллик белгилари  бошланишигача бўлган вақт ҳисобланади. Жароҳат юз, бош, бўйин, бармоқ учларида бўлса касаллик яширин даври қисқаради, касалликниниг бошланиш даврида  жарохат жойи қичийди, тортишади оғрийди.  Бемор тушкин ҳолатда бўлиб  одамлардан ўзини торта бошлайди, иштахаси бўғилади, қўрқув ҳисси пайдо бўлади ва 1-3 кун давом этади. 
        Касалликнинг қўзғалиш даври қўрқиш ҳисси ошади, бемор сувдан, ёруғликдан, шамолдан, товушдан қўрқади. Бемор бўғилади талвасага тушади. Бундай ҳолат 2-6 кун давом этиши мумкин.
        Касалликниниг фалажланиш даврида  қўрқиш ҳисси камаяди беморда  секин марказий нерв тизими ишдан чиқади натижада бемордан кўплаб сўлак оқади, тана ҳарорати кўтарилади. Марказий нерв тизимининиг  нафас олиш қон айланиш  марказлари ишдан чиқиши натижасида ўлим ҳолати содир бўлади.
Ҳозирги кунда  қутириш касаллиги 100% ўлим билан тугайди. Қутиришга чалинган   бемор учун ўлим мукаррар.
Касалликни олдини олиш ҳар бир инсонинг ўз қўлида.
     - Инсон ўзини ҳар кандай ҳайвонлар тишлашидан, сўлакланишидан, тирнашидан сақлаш керак.
    - Уй шароитида  ҳайвонларни сақлаш қоидаларига риоя қилишлари ; ҳайвонларни мунтазам ветеринария кўригидан ўтказиш, касалликларга қарши белгиланган муддатларда эмлатиш, хайвонларни боғлиқ ҳолда сақлаш, ҳайвонлар сақланадиган жойларни  химиявий зарарсизловчи воситалар ёрдамида зарарсизлаб туриш   лозим.
    -Ёш болаларни  қаровсиз қолдирмаслик, ҳайвонлар билан  ўйнашга йўл қўймаслик .
    -Ҳайвонлардан жарохат олган ҳолларда  зудлик билан хўжалик совун билан  тоза сувда ювуш, тоза боғлам қўйиш  ва кечиктирмасдан шифокорга  мурожаат қилиш лозим.
Қутириш касаллигини  олдини олиш  махсус профилактикаси эмлаш хисбланади.
Жарохат олган  бемор шифокорга мурожат қилган заҳоти улар қутириш касаллигига қарши эмланади. Эмлаш жараёни қанча эрта ўз вақтида бошланса натижаси шунча юқори бўлади.
      Аксарият ҳолларда  фуқароларимиз ҳайвонлардан  жарохат олган вақтида  жарохат жойини хўжалик совуни билан ювмайдилар ва тиббий ёрдам сўраб мурожат қилмайди ёки жарохатлангандан сунг 4-5 кунларида мурожаат қилишади ва баъзи ҳолатларда  умуман мурожаат қилинмайди бундай ҳолатлар жарохат олган беморлар  орасида қутириш касаллига содир бўлишига  сабаб бўлиши мумкин.
        Маҳаллаларда хонадонларда ит сақловчи фуқаролар  ит сақлаш коидаларига  риоя қилмайдилар. Белгиланган тартибда  2та 3та ва ундан кўп итларни  бўш юриши аҳоли орасида  хайвонлардан жароҳатланиш  ҳолатларини кўпайишига сабаб бўлмоқда .
        Фуқаролар ҳайвонлар тишлаши натижасида  ҳам жисмоний, ҳам моддий, ҳам маънавий  зарар кўради  энг дахшатлиси  буниниг натижасида  100%  ўлим  мукаррар бўлган қутириш касаллигининг  юқиш хавфи туғилади.
       Ҳурматли фуқаролар ҳайвонларни санитария қоидаларига роя қилиб боғлиқ ҳолда  сақланг  ўзингизни оиланизни “ҚУТИРИШ”дек мудхиш касалликдан асранг.
Оқдарё туман  СЭОва ЖСХ бўлими 
олий тоифали ёрдамчиси    эпидемиолог           М.Примова                     
Мавзуга оид: