АЁЛЛАРГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Бугунги кунда тумандаги мавжуд 35 та маҳаллада 37969 та оилалар ва 32826 та хонадонлар мавжуд. Аҳоли сони 1655994 нафар, шундан аёллар 83476 нафар, эркаклар 82518 нафарни ташкил этади.
Маҳаллаларда ва таълим муассасаларида ёшлар маънавиятини юксалтиришда кекса авлод вакилларининг иштирокини янада кучайтириш, йигит-қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, оилавий ажримларни олдини олиш долзарб вазифа ҳисобланади. Шу мақсадда "Бувижонлар мактаби" аъзоларини жалб этган ҳолда "Онахонлар ўгити", "Хонадон файзи", "Оилада отанинг ўрни", "Оммавий маданиятнинг ҳалокатли таъсири" мавзуларида ҳозирга қадар 21 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, "Қўша қариш саодати" мавзусида 50, 60, 70 йил биргаликда умр кечириб, ҳаёт гаштини сураётган 3 та намунали оиланинг никоҳига 50 йил тадбири ташкил қилинди. Нуронийларнинг ибратли ҳаётини ёш авлодга тарғиб этиш мақсадида намунали табаррук оилаларга ташрифлар уюштирилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги вакиллар кенгаши ва маслаҳат гуруҳлари иштирокида "Кекса авлод оилавий ажримларга қарши", "Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ" ва бошқа мавзуларда 39 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилган. Туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида "Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш" мактаби ташкил этилиб, бугунги кунга қадар ушбу ўқув курсларида январь ва май ойларида 45 нафар оила қурувчи ёшлар оила ва хотин-қизлар бўлими, тиббиёт бўлими, отинойилар ва ҳожи оналар, психологлар ҳамкорлигида ўқитилиб, ёшларга махсус "Сертификат"лар топширилди. 
Минг афсуски, бу борада ўтказилаётган тарғибот тадбирлари ва маҳаллада "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси" фаолияти йўлга қўйилган бўлишига қарамасдан, туманда ажримлар сони камайгани йўқ. Ушбу кўрсаткич 2021 йил 5 ойи давомида 40 нафарни ташкил этган бўлса, 2022 йил  5 ойида 68 нафарни ташкил этмоқда. Кўриниб турибдики, бу борада 28 нафарга ажримлар ошганлиги жуда ачинарли ҳолатдир. 
Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, оилалар тинчлиги барчамизнинг тинчлигимиздир. Фар- зандларимизнинг тўлиқ оилада тарбия топиши эса жуда муҳим ҳисобланади. Фуқаролик ишлари бўйича  Пайариқ туманлараро суди ва ФХДЁ томонидан оилавий  ажримлар сони секторлар кесимида 2022 йилнинг январидан апрель ойлари ҳолатига оилавий ажримларга оид кўрсаткичларни таҳлил қилсак. Бугунги кунда ажрим ёқасидаги 149 нафар оилаларни сектор кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 
1-сектор - 25 та;
2-сектор - 30 та;
3-сектор - 48 та;
4-сектор - 46 тани ташкил этади. 
Ажримга ариза билан мурожаат қилган ҳар бир оила сектор, маҳалла кесимида Халқ қабулхонаси мудири, прокуратура ходимлари, бош имом хатиб, отинойилар, Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамда маҳаллалардаги намунали оила вакиллари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилади. Яраштириш учун 6 ой муддатга муҳлат берилган ҳар бир оилаларда бир маротаба эмас, балки бир неча маротаба "Оила - жамият бўғини", "Оила - муқаддас даргоҳ","Фарзандлар тарбиясида ота-онанинг ўрни" мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 58 нафардан ортиқ оилалар яраштирилди. 
Эрта никоҳларнинг олди олинганлиги туфайли туманимизда 2021-2022 йилларда эрта никоҳ, эрта туғруқ ҳолатлари қайд этилмаганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ёш қизлар ўртасида эрта никоҳнинг салбий оқибатлари тўғрисида учрашувлар, давра суҳбатлари уюштирилди. Қизларимизни оилага тайёрлаш, қайнона-келин муносабатларини чуқур англаб етишлари учун тушунтириш ишлари олиб борилди.  
Никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилишнинг асосий сабаблари таҳлил қилинганда, оилавий келишмовчиликда учинчи шахс аралашуви, бандлиги таъминланмаганлик, фарзандсизлик, эр ёки хотиннинг спиртли ичимликларга рўжу қўйиши, вертуал мунособатлар, қайнона-келин муносабатлари ва минг афсуски, келин билан куёвнинг бир-бирига ишончсизликлари сабаб бўлмоқда.
Ажримларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги кўзга ташланмаганлиги сабабли, маҳаллалар кесимида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштиришда ҳурматли депутатларимизнинг амалий ёрдамларига эҳтиёжимиз бор. "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси" билан ҳамкорликда ишларни ташкил этсак, ўйлайманки, ажримларни олдини олиш бўйича сезиларли самарадорликка эришамиз.
"Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар масаласи ҳам долзарб вазифа ҳисобланади. Уларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Туманда аҳолини ижтимоий қўллаб- қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож хотин-қизлар рўйхати маҳаллалар кесимида босқичма-босқич шакллантирилиб, унга ижтимоий, хуқуқий, психологик қўллаб-кувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизлар, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар, ногиронлиги бўлган ва қарамоғида ногирон фарзандини тарбиялаётган 30 ёшдан юқори аёллар киритилган. Бунинг натижасида тизимли ва манзилли ишлар йўлга қўйилган.
2022 йилнинг январь-май ойлари давомида 3-БОСҚИЧ- "Аёллар дафтари" рўйхатининг 6 та тоифа бўйича жами - 2511 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, уларнинг барчасига ўз муаммоларидан келиб чиқиб ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан: 
- 1017 нафар ишсиз хотин-қизларнинг  225 нафарига субсидия асосида тикув машинкалари берилди.(450.0 млн. сўмлик).
 - 106 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларнинг 45 нафарига бугунги кунда имтиёзли кредитлар ажратилди.
 - 690 нафар боқувчиси бўлмаган, эҳтиёжманд хотин-қизларга, 439 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож 1, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга, 258 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизларга БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдорининг) 4 баробарида бир марталик моддий ёрдам берилди.
- 1129 нафар психологик ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга ҳамкор ташкилотлар (Прокуратура, Суд, ИИБ, ФҲДЁ) ва  Самарқанд   вилоят психологлари билан биргаликда ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, Оқдарё тумани ҳудудида 2022 йил январь - апрель ойи давомида 86 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган. (83 нафар хотин-қизларга жисмоний, 3 нафар хотин-қизларга руҳий тазйиқ ўтказилган.) Ҳимоя ордери берилган оилалардан: 36 нафар оилалар яраштирилиб, 20 нафар ҳолатларда низо бартараф этилди.
Туманда 8 нафар хотин-қизлар томонидан жиноятлар содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврида 13 нафарни ташкил этган ва хотин-қизлар жинояти 5 нафарга камайган. Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолати 4 нафарни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврида 7 нафарни ташкил этган ва хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолати 3 нафарга камайган.
Мамлакатимиз Президенти 2022 йилни бежизга "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номламади. Бу борадаги ишларимизни ҳал этишда эса маҳалла ва жамоатчилик биргаликда фаолият кўрсатсагина, кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Зеро, хотин-қизлар ва оила масаласи - бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган ҳал қилувчи омилдир.
Юлдуз ЎРОҚОВА,
 туман ҳокими ўринбосари,
Оила ва хотин-қизлар бўлими
 бошлиғи.