Бизнесни янада ривожлантиришда савдо-саноат палатаси ҳимоячи бўлиши керак

Юртимизда фаолият кўрсатаётган кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан аҳолининг тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштиришга Юртбошимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада кўплаб Президент Фармон ва қарорларининг қабул қилиниши фикримизнинг далилидир.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йилнинг 15 ноябрдаги 366-сонли қарорида ҳам аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўқитиш орқали уларнинг бизнес ташаббусларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш ва "Оилавий тадбиркор - микробизнес - кичик бизнес - ўрта бизнес" занжири асосида уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Бунда давлат дастурлари доирасида кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ ва бошқа ҳамкор тижорат банкларидан иборат яхлит молиявий тизим асосида қўллаб-қувватлаш;

тадбиркорликка ўқитиш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда бизнес жараёнларининг барча бос-қичларида доимий ҳамроҳлик қилишни "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" МЧЖлар ва "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖда, шунингдек, ваколатли органлар ва тижорат банкларининг тадбиркорлик йўналишидаги электрон платформаларида (кейинги ўринларда - электрон платформалар) амалга оширилиши белгиланган.

2024-2026 йиллар учун "Бизнесни ривожлантириш банки"  бўйича, кичик тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар қолдиғини 1,7 бараварга ошириш ор-қали кредит портфелидаги улушини 28 фоиздан 43 фоизга етказиш;

кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 миллион АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилиш;

300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш;

150 мингта кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш белгиланган.

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ бўйича, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажмини 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказиш;

150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳани тадбиркорлик субъектларига сотиш;

ўрта тадбиркорлик субъектлари сонини 2,5 бараварга ошириш;

300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)ларни халқаро капитал бозорларида муомалага чиқариш мақсад қилинган.

Ушбу қарорда аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича республика комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялар ташкил этилиши кўрсатилган.

Энг асосийси, ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиниши режалаштирилмоқда. 

Бу борада, республика комиссияси аъзолари бир ой муддатда ўзлари бириктирилган ҳудудда ҳар бир туман ва шаҳарга чиққан ҳолда, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун ўқув семинарларини ўтказилишини, "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга жами 300 миллион АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан:

75 миллион АҚШ доллари "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг устав капиталини оширишга;

225 миллион АҚШ доллари субординар қарз сифатида 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада маблағлар ажратилиши белгиланган.

Келгусида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили асосида хизмат кўрсатиш учун "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" МЧЖлар ва "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖнинг вакиллари  Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари биноларига жойлаштирилади.

Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ходимларига аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида давлат дастурларида кичик ва ўрта бизнес учун белгиланган молиявий имкониятлар тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилиши юклатилган.

Шунингдек, салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини аниқлаб, "Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази" МЧЖларга ва "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖнинг вакилларига уларнинг лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тавсиялар берилиши белгиланган.

Давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 июлдан бошлаб, кредит ажратишнинг барча бос-қичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади;

кредит таъминотларини назорат қилиш, гаровга олинган мулкларни тақиқдан тўлиқ ёки қисман чиқариш ҳамда алмаштириш жараёнлари электрон платформалар орқали марказлашган ҳолда ташкил қилинади;

ахборот технологиялари ёрдамида мижозлар бизнес-режалар асосида фаолият юритиши, пул оқимлари ва бошқа кўрсаткичларини таҳлил қилиш орқали хатарларни олдиндан аниқлаш механизми амалиётга киритилади;

давлат дастурлари доирасида туман (шаҳар) ва маҳаллаларга ажратиладиган кредитлар ҳажми юзага келган муаммоли кредитлар улушидан келиб чиқиб белгиланиши кўрсатилган.

2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилган.

Ўйлайманки, кўрсатилаётган беминнат имкониятлар бизнес вакилларини янада халқ фаровонлиги ва ватан тараққиёти йўлида хизмат қилишларида куч-қувват бағишлайди.

Э.Рузиев,

Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси

    бошлиғининг биринчи ўринбосари.