Ёшлар сиёсати

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ 

СИЁСАТИ – АМАЛДА

Жорий йилда туманимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича 8 та йўналишдаги жами 102 та банддан иборат чора-тадбирлар дастури сектор ва чоракбай ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Ёшлар Дастури ижроси учун жами 219 млрд. 922 млн. сўм маблағлар республика, туман маҳаллий бюджетидан ва турли манбалар ҳисобидан ажратилиши режалаштирилди. Ушбу Дастурнинг ижроси доирасида ёшларни 2 та йўналишдаги бандлигини таъминлаш бўйича аниқ тизимли чора-тадбирлар белгиланган.

Биринчидан,ёшларни даромад манбаига эга қилиш мақсадида - бандлигини таъминлаш.

Иккинчидан, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бандлигини таъминлаш.

Ёшларни даромад манбаига эга қилиш мақсадида - бандлигини таъминлаш бўйича:

- тумандаги 18-30 ёшгача бўлган 28 321 нафар ёшлар иштирокида анкета  сўровномалари ўтказилди. Натижада 7236 та муаммолар аниқланиб, улар 19 та соҳалар бўйича классификацияга ажратиб олинди.

- "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз ёшлар сони 1551 нафар бўлиб,ёшларимиз қу-йидаги йўналишлар доирасида ишга қамраб олинади. Биринчидан, 290 нафар ёшлар  мутахассислиги бўйича тумандаги ташкилот ва корхоналарга тўғридан-тўғри ишга қабул қилинади. ҳозирги кунда 139 нафар ёшлар бўш иш ўринларига ва 70 нафар ёшлар жамоат ишларига жойлаштирилди. Жами 209 нафар ёшларни бандлиги таъминланди."Ёшлар 1+1" тамо-йили асосида ўрганиш олиб борилганда 83 нафар кўнгилли тадбиркорларимизга 192 нафар ёшлар бириктирилди. Иккинчидан, 276 нафар ёшлар тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилиши режалаштирилган, жумладан, 120 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқитилиб сертификатлар берилди ва шундан 45 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилди. "ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида 147 нафар ёшларга 2 млрд. 771 млн. сўм маблағ ажратилган (шундан "Ёшлар дафтари"да 59 нафар ёш).

140 нафар ёшлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги тумандаги 2 та профессионал таълим марказлари қошида ташкил қилинган 3 ойлик касб-ҳунарга ўқитиш курслари орқали қамраб олиш режалаштирилган;

- 40 нафар ёшлар "ҳунарманд уюшмаси" томонидан "Устоз-шогирд" анъаналари асосида 40 нафар ҳунармандларга бириктирилиб ўқиш ва ишлаш орқали қамраб олиниши режалаштирилган. ҳунарманд уюшмаси томонидан 40 нафар ёшлар малакали ҳунармандларга бириктирилди ва ички шартнома асосида ўз фаолиятларини олиб бормоқда.

Тумандаги оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ёшлар дафтарига киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йил давомида туман маҳаллий бюджетидан 841 млн.сўм ажратиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда Ёшлар жамғармасига 300 млн. сўм маблағ ажратиб берилди.

Келгусида ёшларимизни тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда "Ёшлар кичик саноат зонаси" ташкил этилади ва бунинг учун 4,5 гектар ер майдони ажратилди. Ушбу ажратилган ер майдонларига ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 28 нафар ёшларга бўлиб берилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 27 январь куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида жойларда 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳ-қончилик учун ажратиш топшириғи берилди. ҳозирда туманда 540 нафар ёшларга 140 гектар ер ажратилиб берилди.

Шунингдек, 46 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун субсидия ва имтиёзли кредит асосида 35 нафар ёшларга мотокультиваторлар олиб берилди. 

Бундан ташқари туманда 1-чорак давомида 17 нафар болаларнинг хатна тўйи ва 1 нафар никоҳ тўйи ўтказилди.

"Ёшлар дафтари"да турувчи 5 нафар хотин-қизларга тикув машиналари берилди. Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурига асосан тумандаги "ИТ маркази"да "Дастурлар билимдони" кўрик-танлови ўтказилиб, ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар ташкил этилди.


Маъруфхон Мусаев,

туман Ёшлар ишлари агентлиги

бўлими бошлиғи. 


  

Мавзуга оид:
Тадбирлар

Тадбирлар

  • 27 ноя, 11:51