ЮЗ ЁШЛИ ОНАХОН ИБРАТИ

Яқинда Амир Темур номли маҳалланинг Тўқмоқ қишлоғида яшовчи юз ёшли онахон Марям Низаеванинг юбилейида иштирок этдик. Айни уруш бошланган кезларда Уфа шаҳридан туманимизга келганида у 17 ёшли қизалоқ эди. Меҳнатсевар, тиришқоқ бўлган Марям шу ерда ўзи севган йигитга турмушга чиқди. Уч ўғил, уч қизни вояга етказиб барчасини Она Ватанимизга садоқатли ва меҳнатсевар қилиб тарбиялади. Бир умр хўжаликда оддий колхозчи бўлиб тер тўкди. Ҳар бир ишда илғор бўлган бу аёлни ҳамқишлоқлари ниҳоятда қадрлашар, тўй-у-маъракаларда кўпчиликка бош бўларди.
- Иккинчи жаҳон урушининг оғир дамларида далада меҳнат қилардик, - дейди онахон. - Бугунги кунга етиб келганлигимдан, юз ёшли юбилейимни ўтказаётган маҳалла аҳлимдан ниҳоятда миннатдорман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Элимиз учун қайғураётган давлат раҳбаримиз ҳам доимо халқ ардоғида бўлишига тилакдошман.
Юбилей тадбирида иштирок этган туман "Нуронийлар" Кенгаши раиси Ҳамидулло Қаршиев ва жамоатчилик вакиллари томонидан онахонга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Амир темурнинг давлат бошқарувидаги тажрибасидан
- 06 апр, 14:48

Соҳибқирон таваллуди
- 10 апр, 07:49

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Меҳнат фахрийлари
- 11 фев, 21:07