Семизлик касаллигининг олдини олиш

Семизлик - организмда ёғнинг ортиқча тўпланиб қолиши билан борувчи бошқа касалликлар ва патологик ҳолатлар оқибатида юзага келувчи мустақил касаллик ёки синдромдир.
Асосий касаллик компенсация қилингандан сўнг семизликни йўқотиш мумкин. У сурункали кечиб, умр бўйи даволаш олиб борилиши зарур, акс ҳолда прогрессивлашиб боради. Семиз-лик асосан артериал гипертензия, қандли диабет, юрак қон-томир касалликлари бошқа касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. 
Касаллик сабаблари:   камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш, ширинликларга ва ёғли овқатларга рўжу қўйиш каби овқатланиш руҳий фаоллик билан боғлиқ. Бунда серотонин ва эндорфин моддалари алмашинуви бузилади. Айни шу пайтда углеводли маҳсулотлар ўзига хос допинг вазифасини ўтайди. Семизлик худди алкоголизм ва наркомания ҳолатлари каби кишида ов-қатга қарамликни келтириб чиқаради. Баъзи кишилар турмушда учрайдиган қийин дамларда овқатланишдан роҳатланадилар ва семириб кетадилар. Семизлик ижтимоий ва шахслараро зиддиятлар, хавотир ва депрессия ҳолатлари билан кечади. Айниқса, ўсмирлар бу ҳолатларга ўта таъсирчан бўладилар.
Семизликнинг олдини олиш мумкин: кишилар овқат рационида, айниқса болалар ва ўсмирлар овқати таркибида оқсиллар, витаминлар, микроэлементлар, тўйинмаган ҳайвон ва ўсимлик ёғлари ҳамда аминокислоталар зарур миқдорда организмга кириши учун аввало, рационал овқатланиш, овқатланишнинг асосий тамойилларига қатъий амал қилишлари лозим. Овқатни кун давомида 4 га бўлиб кам-камдан истеъмол қилиш керак: 25 % - эрталаб,   40 % - тушликда, 15 % - 2-чи тушликда, 20 % эса кечки овқатга тўри келиши лозим. Инсон семириб кетмаслиги учун кунлик қабул қилган овқатларига мос равишда жисмоний ҳаракатлар билан шуғулланиб бориши даркор.   Семиришга мойил кишилар албатта шифокор қабулида бўлиб, тавсияга кўра парҳез қоидаларига амал қилишлари лозим.
Тана вазни индекси кўрсаткичи 40 дан ошса, тўсатдан юз берувчи ўлим хавфи 15-30 мартагача ортади. Овқатланиш маҳаллари орасида бирор егуликлар, айниқса, пишириқлар, писта чақиш, сақич чайнаш, фаст-фуд озиқ-овқатлари еб олиш семиришни тез ривожлантирса, овқат маҳалида суюқликни кўп ичиш ҳам тез семиртиради. Суюқликларни асосан овқатланишдан 2 соат олдин ёки кейин ичиш керак.
Ҳурматли фуқаролар!
Соғлиғингиз ўз қўлингизда, овқатланиш тартиби ва унинг асосий тамойилларига амал қилган ҳолда кун давомида жисмоний фаоллик билан  шуғулланинг, эрталабки бадантарбия машқларини ҳам канда қилманг. 
Дастурхондан ошқозонингиз тўйишига бироз кам қолганлик ҳиссини сезган пайтда туриш кетиш ёки овқатланишни тўхтатиб туриш лозим. Уйда ва тўй-маъракаларда тўйиб овқатланиш аста-секин организмингизда салбий оқибатларга ва турли касалликларга олиб келишини унутманг, одам овқатланиш учун эмас, балки яшаш учун оқилона овқатланиши кераклиги ҳақида унутманг!

Туман тиббиёт бирлашмасининг  

Соғлом  турмуш   тарзи  бўлими.

Мавзуга оид: