ЕРНИНГ ЭГАСИ КИМ?

Бунга шундай жавоб бериш мумкинки, биринчи навбатда ишсизликни кескин камайтириш учун ҳар бир оилага 5-6 гектардан ер ажратилиб бериш керак. Ана шундай қилинганда оиладаги барча кишилар иш билан таъминланади. Етиштирилган маҳсулоти бозор нархидан анча арзон бўлиши турган гап. Яқинда Президентимиз мамлакатда чорвачилик ва паррандачиликка алоҳида эътибор бериш ҳақида алоҳида кўрсатма берди. Бизда ке-йинги пайтларда қорамол боқиш анча қийинлашгани барчага маълум. Бунинг сабабларидан бири юртдошларимизнинг қорамол боқишлари учун умуман ер ажратиб берилмаяпти. Давлат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган емнинг нархи ниҳоятда қиммат. Қишлоқ аҳолиси ўз хонадонида мол боқишга ниҳоятда қийналмоқда. Далага олиб чиқишнинг имконияти йўқ. Ҳамма жойни фермерлар эгаллаб олган. Қишлоқда яшагандан сўнг одамларнинг рўзғор тебратиши кўп жиҳатдан қорамолга боғлиқ. Айниқса, ишсиз оилаларнинг даромади бўлмаганлиги сабабли уларнинг бор умидлари ўзлари боқаётган қорамолга қаратилган. Тўй қилса ҳам, уй қилса ҳам ана шу қорамол орқали орзуларини амалга оширади. Аҳолининг айтишига қараганда буғдойдан бўшаган майдонларнинг ҳар гектари 4 миллион сўмдан нақд пулга сотиларкан. Энди ўзингиз ҳисоб-китоб қилиб кўринг. 100 гектар майдонга буғдой етиштирган фермер ҳар гектарини тўрт миллион сўмдан сотса қанча бўлади? Бу оддий арифметика. Тан олиш керак. Шунча нархга ер сотиб олган оддий қишлоқда яшовчи одам қанча харажат қилади? Бугунги кунда ёнилғи материалларининг қимматлашиб кетганлиги сабабли ерни ҳайдатиш, уруғ олиб экиш, хуллас, то йиғиштириб олишга қадар миллионлаб харажат қилишга тўғри келади. Агар куз яхши келса бу одам харажатини чиқариб олиши мумкин. Куз эрта келиб ёғингарчиликлар бошланиб эрта қиров тушса, ер олган деҳқон албатта хонавайрон бўлиши турган гап. Буни ҳаётда кўп кўрганмиз.
Қисқа қилиб айтганда, ишсизликни камайтириш ва нарх-навони пасайтириш учун ҳар бир оилага юқорида айтганимиздек, эҳтиёжга қараб ер ажратиб берилиши мақсадга мувофиқдир. Бу борада Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатасидаги доимий комиссиялар ва қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги масъуллар жиддий ўйлаб кўришлари зарур. Чунки халқ бор экан, ер ҳам уларга тегишли эканлигини унутмаслик лозим.
ЖЎШҚИН.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00