ОҚДАРЁ ОЛИМЛАРИ АҲРОР РЎЗИМУРОДОВ
Аҳрор Рўзимуродов - 1937 йилда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Кумушкент қишлоғида туғилган.1956-1961 йиллар Самарқанд қишлоқ ҳўжалиги институти талабаси.1961-1963 йилларда Шаҳрисабз қишлоқ хўжалик техникуми ўқитувчиси сифатида фаолият юритган.1963-1966 йиллар ВИТИ аспиранти, 1966 йил ВИТИ арахноэнтомология лабораторияси мудири вазифасида ишлаган.
1967 йил - Ветеринария фанлари номзоди илмий даражасини, 1974 йил Катта илмий ходим илмий даражасини олди. 1981 йил Паразитология ихтисослиги бўйича ветеринария фанлари доктори илмий даражасини олди. 1989 йил паразитология ихтисослиги бўйича профессор унвонини олди.
1966 йилдан илмий тадқиқот ишларга (ҚХА, ҚХФ, ветеринария паразитологияси, энтомологияси, биологияси, акарологияси, биологик ҳамда интеграция усуллари) раҳбарлик қилган.
А. Рўзимуродов фаолияти давомида 268 илмий-амалий, илмий-оммабоп асарлар чоп этган. Шулардан 10 таси монография шаклида, 141 таси илмий тўплам ва китобларда, 155 таси республика ва хориж журналларида, юздан ошиқ газеталарда нашр этилган. 30 дан ошиқ илмий тавсиялар ишлаб чиққан ва шулардан 9 таси собиқ Иттифоқ "Ветеринария қонунчилигига" (1981, 1989 йй.), 7 таси Ўзбе-кистон "Ветеринария қонунчилигига" (1998 й.), собиқ Иттифоқ Қ/Х вазирлиги "Фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни жорий қилиш" тўпламларига киритилган ва ҳозирги МДҲ давлатлари ҳамда Ўзбекистон чорвачилиги амалиётига жорий этилган.
Ўзбекистонда ветеринария паразитологияси (экология, биоценология, энтомология, акарология, дезинсектология, биологик ва интеграция усули) илмий мактабини яратган. 9 нафар фан номзоди (PhD) ва 2 нафар фан доктори (DSc) тайёрлаган, 30 дан ошиқ номзодлик ва докторлик диссертацияларига расмий оппонентлик қилган.
"Меҳнат фахрийси", мустақиллик нишондори, собиқ Иттифоқ Фан ва Техника Комитети ва ВЦСПС, ВДНХ, ҚХ Вазирлиги дипломлари, медаллари, ёрлиқлари билан, Меҳнат Қизил Байроқ ордени билан мажмуавий мукофотланган, Собиқ Иттифоқ Давлат Кимё комиссияси ишчи гуруҳи аъзоси, Россия ва Ўзбекистон проблематик кенгашлари аъзоси, Олий Аттестация Экспертлар комиссияси аъзоси, ҳимоя кенгашлари аъзоси, маҳаллий кенгашларга 2 карра депутат бўлиб сайланган, "Халқаро қишлоқ хўжалик биологияси" журнали рецензенти бўлган.
Ветеринария ИТИ илмий ва Методик кенгашлари аъзоси, Самарқанд Ветеринария медицинаси қошидаги ҳимоя кенгаши аъзоси, ҳалқаро Pittcon, National Geographic Society, РАЕН (Россия табиий фанлар академияси) илмий жамиятлари аъзоси, Русия (Тюмень) илмий координация кенгаши аъзоси бўлган.
Мавзуга оид:
Тадбиркорлар хизматида
- 05 фев, 11:30
Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22
махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36




