ИШЧИЛАР ЯРАТИЛГАН ШАРОИТДАН МАМНУН

Даҳбед шаҳарчасидаги "Аsr imkon textile" МЧЖда тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 100 нафардан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бу корхонадаги ишчилар учун барча қулайликлар яратиб берилган.
-    Иш бошлаганимга унча кўп вақт бўлмаган бўлсада, ўз касбим- дан завқланиб ишламоқдаман. Икки маҳал мазали таомлари билан бирга келиб-кетишимиз учун махсус транспорт воситалари ажратилган, - дейди шу корхонанинг ишчиси Муниса Ўлмасова. - Ўзингиз севган ишингиз билан машғул бўлсангиз, айниқса, атрофдаги муҳит ҳам яхши бўлса, киши янада завқ билан ишлар экан. Ойлик маошим ҳам яхши, ўз вақтида берилади. Оиламиз бюджетига ўз ҳиссамни қўшаётганлигимдан бахтиёрман. 
Шунингдек, корхонада узоқ вақтдан бери самарали меҳнат қилиб келаётган ишчилар кўпчиликни ташкил этади. Зебинисо Нишонова ҳам анча тажрибали ва малакали ишчилардан биридир. Корхона ишчиларининг ўз ишларидан миннатдор эканликлари уларнинг мамнун ҳолда меҳнат қилаётганликларидан ҳам яққол кўзга ташланади.
Айни пайтда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Россия давлатига эскпорт қилинмоқда. Бундан ташқари, маҳсулотнинг бир қисми            ички бозорга йўналтирилмоқда. Келгусида корхона ўз фаолиятини янада кенгайтириб, янги иш ўринлари яратишни мақсад қилган. 
С.ИБРАГИМОВ.