Оқдарё ижодкорлари


Бу дайрда руҳлар озод,

танлар эмас,

Сезиб- сезмай

яшаб келар оғриқларни.

Бахт сарғайган,

мутелик оқ шонлар эмас,

Токайгача оқ билурлар

сариқларни.


Жаннатпарда улар учун

кўланкалар,

Берилгани

берилмакдан жудо каби.

Бунда имдод шахсдан,

гўё ҳақдан келар,

Бунда шахслар туюлурлар

Худо каби.


Ўайқирарлар, гўё талаб,

бирлашмаслар,

Бу танларнинг

иқрорида кибр ғолиб.

Бу айлана дунёсида учар

пастлаб,

Бунда эрклар эмас,

асрий шукр ғолиб.


Мусаффо, дер

бир кўрмаган осмонини,

Ҳумо қушлар учмагайдир

ўзи монанд.

Қачон билгай

ўз шаънини ва маънини,

Зеро, ҳурлик - табаррукдир

шаклан, маънан


Қайғуимдир, бунда танам

руҳим ила,

Бўлсин дейман, сўзим эмас,

парвоз баланд.

Матлабим, Ҳақ ҳузурига

токи имлар,

Озод бўлсин, озод руҳлар,

озод тандан!


...Бу дайрда руҳлар озод, танлар эмас...                                                  

Наврўз Ҳасанов,

Янгиқўрғон шаҳарчаси.