ИЖОДИЙ РАҒБАТ


САМАРҚАНДЛИК ШОИР ВА ЁЗУВЧИЛАР ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ТОМОНИДАН ТАҚДИРЛАНДИ

Жорий йилнинг 10 декабрь куни вилоятдаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари билан вилоят ҳокимлиги вакилларининг мулоқоти ташкил этилди. Бир гуруҳ уюшма аъзоларига ижтимоий-маънавий ҳаётдаги фаоллиги, ижодий муҳит ривожига қўшаётган ҳиссаси инобатга олиниб, вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди. 

Шу муносабат билан вилоят Матбуот уйида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов, Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳ.Нормуродов,  “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири, сенатор Ф.Тошев,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Т.Тугалов сўзга чиқиб, жамиятдаги фаоллиги ва етук бадиий асарлари билан нафақат Самарқанд, балки республика адабий муҳитида муносиб ўрнига эга бўлиб келаётган ижодкорларнинг сафи йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлашди.

Ўтказилган мазкур матбуот анжуманида сермаҳсул ижод қилган бир гуруҳ Самарқандлик шоир ва ёзувчилар вилоят ҳокимлиги томонидан тақдирланди. Тақдирланганлар орасида оқдарёлик Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Ойгул Маматова ҳам бор.

Бугунги кунда жамиятимиз ривожланиши йўлида ҳамда вилоятимизда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда қатнашиб, ўз асарлари билан китобхонлар ҳурматига сазовор бўлаётган вилоятимиздаги таниқли ва фаол ижодкорларимизнинг фаолияти  ёш авлод вакиллари учун тажриба мактаби манбаидир. 


Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07